ADOLAT 24

Таклифларимиз қонун лойиҳасида акс этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг нав­батдаги йиғилишида дастлаб “Ўзбекис­тон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги конституция­вий қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамасининг мақоми, таркиби, уни шакллантириш тартиби, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этишга оид бир қатор янгиликлар назарда тутилмоқда.

Фракция аъзоси Муҳаммад Валиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида бир қатор ишлар амалга оширилгани, лойиҳани биринчи ўқишда муҳокама қилиш чоғида берилган таклифлар эътиборга олингани ва қонун лойиҳаси матнида акс этганини билдирди.

Депутатлар қонун лойи­ҳасининг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамаси ишини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, замонавий механизмларни жорий этиш, ҳукумат аъзоларининг бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиши учун шахсий масъулиятини оширишга хизмат қилишини эътиборга олиб, уни қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат – “Судларда ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойи­ҳаси бўлди.

Мунозаралар давомида фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, фуқаролар ва юридик шахс­ларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларининг суд йўли билан таъсирчан ҳимоя қилинишига эришишда ишлар кўрилишида иштирок этувчи прокурорлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш одил судловни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда қонунчилигимизда судларда фуқаролик ва иқтисодий ишлар кўрилишида прокурорлар давлат манфаатларига оид айнан қандай тоифадаги ишлар кўрилишида иштирок этиши аниқ белгиланмаган. Бу эса қатор суд муҳокамаларида прокурор иштирокини таъминлашда муаммоларни юзага келтирмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида судларда ишлар кўрилишида прокурор давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларда, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунчилик бузилиши, давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундиришга оид ишларда иштирок этиши белгиланмоқда.

Фракция аъзолари Гулруҳ Агзамова ва бошқалар қонун лойиҳасининг аҳамиятига тўхталиб, лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирди. Айрим нормалар бўйича аниқлаштирувчи саволлар беришди. Қонун ташаббускорлари кўтарилган масалалар бўйича батафсил тушунтириш беришди.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Tegishli xabarlar

Маҳаллий кенгашларда томлар бутланди (Хорзам, Фарғона, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари мисолида)

admin

Нотариат — инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи муҳим институт (Конституцияга таклифим бор)

admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи

admin