ADOLAT 24

Ҳудудлардан хабарлар (Андижон, Бухоро, Навоий, Фарғона)

ОАВ партия фаолиятини жонлантиради

Сиёсий партия фаолиятини жонлантириш, ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. Жамоатчилик орасига чуқур кириб бориш ва электорат билан ишлашнинг энг қулай йўли ҳам ОАВ демакдир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида матбуот хизмати ташаббуси билан “Сиёсий партия ва ОАВ: ҳамкорлик, тарғибот ва таклиф” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия етакчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида бугун жамият ривожида ОАВнинг тутган ўрни, чинакам халқ минбарига айлангани ва фуқаролар ўз фикрларини эркин билдиришлари учун кенг имкониятлар яратилгани тўғрисида сўз борди. Жамоатчилик билан ишлашда ОАВдан самарали фойдаланиш ва бу борадаги тажрибалар партия етакчилари ва журналистлар томонидан кўрсатиб ўтилди.  

Таъкидланганидек, сиёсий партиялар фаолиятида тарғибот-ташвиқот алоҳида аҳамиятга эга. Тўғри ва самарали ташкил этилган тарғибот фаолияти партиянинг танилувчанлигини оширади ва ютуқларини таъминлайди. Партия фаоллари биргина сиёсий жараёнлар вақтида эмас, ҳамма вақт ОАВ ходимлари билан биргаликда ишлаши мақсадга мувофиқ. Партиянинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, Сайловолди дастури билан жамоатчиликни доим таништириб бориш лозим. Бу ўз-ўзидан фуқароларнинг партияга бўлган қизиқишини оширади. Қолаверса, партия фаолларининг ОАВдаги чиқишлари фуқароларнинг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга хизмат қилади.  

– Сайловчиларнинг сиёсий партияларга бўлган ишончи ва эътибори йиллар давомида шаклланади, – деди “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малоҳатхон Мусаева. – Бу йўлда биргина партиявий тадбирлар етарли эмас. Кўпчиликни партия фаолияти билан таништириш учун телевидение, радио, газета ва бугун ҳаётимизга кенг кириб келган ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш лозим. Шундан келиб чиқиб, биз маҳаллий ОАВлар билан ҳамкорликда ишлаяп­миз. Ҳар бир партия фаоли олдига матбуотда ўз фаолияти бўйича чиқиш­лар қилиб бориш вазифаси қўйилган. 

Тадбир савол-жавоб ва таклифларга бой тарзда ўтди.  

Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

* * *

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар кенгаши, республика Маънавият ва маърифат маркази Когон шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида шаҳардаги 11-умумий ўрта таълим мактаби юқори синф ўқувчилари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” деб номланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган улкан эътибор, уларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида тўхталиб, мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишда оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтириш, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ишлаш тўғрисида фикрлар билдирилди.

 Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларнинг олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали кураш олиб бориш тўғрисида мулоҳазалар билдирилди.

Сир эмас, барча бузғунчилик ва жиноятлар жоҳиллик ботқоғида кўкарса, барча яхшиликлар ва гўзал амаллар маърифат чашмасидан озиқланади. Қайси жамиятда жаҳолат авж олса, ўша жамият ҳар томонлама таназзулга юз тутади ва аксинча, қаерда маърифат ҳукм сурса, ўша юрт ҳар томонлама равнақ топади. Тарғибот тадбирида ана шу фикрлар ўртага ташланди.

Шоҳжаҳон Исамутдинов,

халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати

***

Спортчи оилалар беллашди

“Адолат” СДП Ғазғон шаҳар кенгаши томонидан 15 май – Халқаро оила кунига бағишлаб шаҳардаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ота-оналар ва болалар иштирокида “Биз – спортчилар оиласимиз” мавзусида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирда халқ депутатлари Ғазғон шаҳар Кенгаши депутати Ойгул Шарипова сўзга чиқиб, оилалар билан боғлиқ муаммоли масалаларга давлат ва жамоатчилик эътиборини қаратиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёнлар ҳақидаги билимларини чуқурлаштиришнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрда “Халқаро оила куни тўғрисида”ги резолюция қабул қилинган. Ушбу халқаро ҳужжатга мувофиқ 1994 йилдан бош­лаб 15 май – Халқаро оила куни сифатида дунёнинг барча давлатларида нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 15 май “Халқаро оила куни” сифатида юртимизда ҳам кенг нишонлаб келинмоқда.

Партия ташаббуси билан ўтказилган спорт мусобақаси ҳам оилалардаги соғлом турмуш тарзи ва муҳитни қарор топтириш билан аҳамиятли бўлди.

Тадбир сўнггида мусобақа ғолиблари партиянинг Ғазғон шаҳар кенгаши томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати

***

Ҳамшираларга эҳтиром кўрсатилди

Бутун дунёда ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Ўзининг фидоийлиги билан халқимиз орасида ҳурмат қозонган, матонат ва жасорат соҳибаси бўлган ҳамширалар чинакам маънода саломатлигимиз посбонларидир. Ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб бориш, моддий ва маънавий рағбатлантириш уларнинг касбига бўлган меҳрни янада оширади. 

 Ўзбекистон «Адолат» СДП сафида бугунги кунда минглаб тиббиёт ҳамширалари борлиги барчамизнинг фахримиз, албатта. Зеро, тиббиётдаги барча ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш учун хизмат қилади. 

Партиянинг Фарғона вилояти кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева Фарғона шаҳридаги энг катта бошланғич партия ташкилотларидан бири бўлган 3-сонли оилавий поликлиника жамоаси билан учрашди. Ш.Ғаниева барча ҳамшираларни касб байрами билан муборакбод этиб, жамоага энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмасини совға қилди.

 – Бугун биз жамоамиз билан жуда хурсандмиз, — дейди поликлиника бошланғич партия ташкилоти раиси Кибриёхон Абдуллаева. – Замон шиддат билан ривожланиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ахборот технологияларини чуқур қўллаган ҳолда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишимизда «Адолат» партияси томонидан туҳфа қилинган компьютер жамланмаси катта кўмакчимизга айланишига ишончимиз комил. 

Тадбир давомида партия сафига кириш истагини билдирган ўндан ортиқ тиббиёт ходимларига партиянинг аъзолик билетлари топширилди.  

Гулчеҳра Аҳмедова,

Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, СОҲА УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

admin

“ЁШҒАЙРАТ”НИНГ ғайратли депутати

admin

КИТОБ ва ГАЗЕТА БИЛАН ҲАМНАФАС БЎЛАЙЛИК

admin