ADOLAT 24

45 дан зиёд муаммолар ўрганилди, 14 та депутатлик сўрови юборилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Боғот туман кенгаши депутатлик гуруҳи таркибида ҳозирги кунда беш нафар депутат фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида депутатлар томонидан жами 45 та дан зиёд муаммолар ўрганилиб, шундан 14 таси депутатлик сўровлари, 25 дан зиёди тегишли ташкилотларга оғзаки мурожаат орқали ўз ечимини топган. Қолган муаммоларнинг ечими назоратга олинган. Депутатлик гуруҳи томонидан жорий йилда сессияга 2 та, доимий комиссия йиғилиш­ларига 2 та масала киритилган ва 5 та мансабдор шахс эшитуви ташкил этилган. 

Депутатлик гуруҳи раҳбари Қаҳрамон Раҳимовнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги 2022 йил 28 январдаги Фармони ижроси юзасидан Қорақалпоғис­тон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул озиқ-овқат билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 2024 йил 9 февралдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда фаолият олиб бораётган умумтаълим ўрта мактабларида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқувчиларнинг давомати ҳамда кейтеринг усулида етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва сақланиш даражаси ўрганилди. Депутатлик гуруҳи томонидан ушбу масала юзасидан аниқланган муаммо ва камчилик­лар юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари туман кенгаши сессиясида кўрилди ва озиқ-овқатларни тарқатиш ҳолати тубдан яхшиланди. 

Депутатлик гуруҳи аъзоси Қадамбой Хўжақовнинг саъй-ҳаракатлари билан “Боғзор” маҳалла аҳолисининг мурожаатига асосан, томорқа ерларни суғориш учун маҳалладан ўтувчи фойдаланилмай ётган каналнинг 5 километр қисмида қазиш ишлари олиб борилди ва аҳоли оқар сув билан таъминланди. Шунингдек, депутат ташаббуси билан маҳалладаги “Илҳом” ва “Шафақ” кўчаларининг 2000 метрига шпес тўшаб берилди ва аҳоли йўл муаммосидан холос бўлди. Депутат аралашуви билан ишсиз 5 нафар хотин-қиз туманда жойлашган “Bultex pro” МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Депутатлик гуруҳининг яна бир фаол аъзоси Шермат Матчанов «Найман» маҳалласи аҳолиси хонадонларида электр токи қувватининг пастлиги ҳамда тез-тез узилишидан маиший техникалар ишламай ёки куйиб қолаётгани тўғрисидаги мурожаат ўрганилиб, депутатнинг туман электр тармоқлари раҳбарига қилган мурожаати эътиборга олинди ва маҳаллага янги ва катта кучланишли трансформатор ўрнатиб берилди. Шунингдек, депутат саъй-ҳаракати билан «Найман» МФЙ биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Депутат ташаббуси билан туман «Деҳқон бозор» МЧЖ ходимлари иштирокида мазкур МЧЖ жойлашган ҳудуд, Урганч кўчаси йўл бўйлари ободонлаштирилиб, 2000 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилди ҳамда дарахтларга шакл берилди.

Депутатлик гуруҳининг яна бир аъзоси Майсара Худайбергановани ҳам ҳар доим сайловчилари орасида, хайрли ишлар бошида кузатиш мумкин. Ажралишга ариза берган ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган ўндан ортиқ оилаларнинг сақлаб қолишида депутатнинг ҳиссаси катта бўлди. Шунингдек, депутат 20 дан зиёд кам таъминланган, касалманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий ва маънавий кўмак берди.

Депутат Отажон Матниязов ҳам депутатлик гуруҳининг фаол аъзоларидан ҳисобланади. Депутат ёшлар орасида бўлиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларини бартараф этишда фаол ҳамда ташаббускор. Унинг кўмаги билан «Ёшлар дафтари»га киритилган 15 нафардан зиёд ёшлар тадбиркорлик қилишлари учун субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари билан таъминланди.

Депутатлик гуруҳи аъзолари партиянинг мақсад ва вазифалари, илғор ғоялар ҳамда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамда партиянинг янгиланаётган Сайловолди дастурини янада такомиллаштириш учун таклифлар бериш ва йиғишда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, қонун, қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпти. Депутатларимиз партиянинг халқимиз орасидаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш борасида изчиллик билан меҳнат қилишмоқда. 

Tegishli xabarlar

Маданий меросни муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини кучайтириш — давр талаби

admin

ОЛТИН ДАВРНИНГ КУНДУЗГИ, КЕЧКИ ВА СИРТҚИ МУАММОЛАРИ

admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

admin