ADOLAT 24

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адолат” боғлари яратилмоқда

Андижонда “Адолат” боғи

Андижонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш авж паллага кирди. Бу ҳаракатда “Адолат” СДП аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда. 

Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишни партиядошларимиз ўз яшаш хонадонларидан бошладилар. Партиянинг ҳар бир фаоли учун 10 тупдан кўчат экиш ташаббуси илгари сурилди. Умумий ҳисобда дам олиш кунлари андижонлик “адолатчилар” хонадонларига 3 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчат экдилар. 

– Бутун республикамизда амалга оширилаётган “Яшил макон” лойи­ҳасини қўллаб-қувватлаймиз, – деди “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов. – Ўз хонадонини обод қилган инсон кўчаси ва маҳалласини ҳам обод қилади. Партиядош­ларимиз ўзлари яшайдиган маҳаллаларда тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқда. Энг намунали иш ташкил этган сафдошимиз рағбатлантирилади. Асосийси, маҳаллаларда “Адолат” боғлари яратилмоқда. Партия­дошларимиз кириб борган хонадонларда кўчат экиш билан бирга ободонлаштириш ишлари ҳам қизғин давом этяпти. 

Ҳар бир ишда ташаббускор “Ёш адолатчилар” яна фаоллик кўрсат­япти. Улар кексалар яшайдиган хонадонларда яратувчилик ишларини олиб бормоқдалар.

Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

***

Самарқандда «Депутатлар боғи»

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан она табиатимизни асраб-авайлаш, атроф-муҳит тозалигини сақлаш, яшил маконни барпо этишдек эзгу мақсад йўлида бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси юртдош­ларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда. Табиий яшил ҳудудларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймаслик, ноқулай об-ҳаво шароитларининг олдини олиш каби масалаларда яшил маконларнинг аҳамияти беқиёс. Шу нуқтаи назардан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари юртимизда пайдо бўлаётган экологик муаммоларни ҳал қилиш йўлидаги энг самарали лойиҳалардан бири сифатида эътироф этишимиз мумкин. 

Жомбой тумани «Наймантепа» маҳалла аҳли мазкур кўкаламзорлаштириш жараёнида фаол иштирок этишмоқда. Маҳаллада ўтказилган акция давомида «Адолат» СДП туман кенгаши депутатлари ҳам иштирок этиб, тумандаги 6-умумтаълим мактаби ҳудудига 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишда фаоллик кўрсатишди. Аҳамиятлиси шундаки, депутатларимиз «Яшил макон» лойиҳаси давомида ҳудудда барпо этилган «Депутатлар боғи»нинг ташаббускорларига айланишди.

Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати

***

Сурхондарёда “Яшил макон” умуммиллий лойи­ҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳаракатда “Адолат” СДП аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда. 

Хусусан, халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати У.Шерханов бошчилигида фаоллар “Ёшғайрат” маҳалласида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишни бошладилар. Айни пайтгача маҳалла ҳудудига 35 та арча кўчати ва 500 та ҳар хил турдаги манзарали ва мевали кўчатлари экилди.

Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

НУР ИЧРА ЗУЛМАТ

admin

Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига

admin

Синовлар мавсумига тайёргарлик қандай?

admin