ADOLAT 24

Газ қуйиш шохобчаларидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови киритилди

Сўнгги йилларда ёқилғи-энергетика тармоғини комплекс ривожлантириш ҳамда энергия ресурсларига тобора ошиб бораётган эҳтиёжни таъминлашнинг муҳим омили бўлган энергия манбаларини диверсификация қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлигига қарамасдан, соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда партия марказий Кенгаши билан ҳамкорликда жойларда олиб борилган ўрганишлар ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар шуни кўрсатмоқдаки об-ҳавонинг совиши натижасида табиий газни етказиб бериш камайгани ёки вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида олдиндан истеъмолчиларни хабардор қилмаслик, ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатларда вақт йўқотишларга ва табиийки аҳолининг ҳақли эътирозлари сабаб бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирига мавжуд ҳолат бўйича асослантирилган тушунтириш ва изоҳ берилиши юзасидан депутатлик сўрови юборилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати.

Tegishli xabarlar

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамада: Ҳар бир таклиф эътиборга олинади

admin

Бор меҳримиз сенга, болажон!

admin

КАЛОНДИМОҒЛИК КАСОФАТИ ёхуд қотилга айланган қариндош

admin