ADOLAT 24

Олган маошимиз ҳалол бўлсин…

Ҳар бир фарзанд бир оиланинг кўзгуси. Ўша кўзгу ғуборланмаслиги учун вақти-вақти билан ота-оналар иштирокида жонли суҳбат олиб бориш лозим.

Муаллимидан меҳр кўрган, унинг моҳирлигига, меҳрибонлиги, дунёқараши теранлигига маҳлиё бўлган ўқувчида қўполлик бўлмайди.

Бошланғич синфга келган бола қалби оппоқ қоғозга ўхшайди. Жуда кўп нарса бошланғич синф ўқитувчисига боғлиқ. Одамийлик фазилатлари, қадриятларга ҳурмат, ҳуснихатнинг чиройли бўлиши, нотиқлик, нафосат оламидан ҳайратланиш…

Муаллим бола психологиясини яхши ўрганган бўлса, ҳар қандай ҳолатда ўқувчи билан тиллаша олади, фанига қизиқишини орттиради.

Аксарият ҳолатларда устозларнинг ўқувчисидан нолиши, аввало, ўша муаллимнинг ғўрлиги, фанини пухта етказиб беролмаслиги, меҳрсизлиги, номигагина дарс ўтиши оқибатининг натижасидир.

Мактаб остонасига ихлос билан кўнглимизни ғуборлардан фориғ қилиб қадам қўйсак, элнинг боласига меҳр билан сабоқ бериб, ҳайратларини оширсак, юртимиз келажаги бўлган болаларда меҳнатсеварлик, ҳалоллик, ватанпарварликни тўғри талқин қилдирсак – олган маошимиз ҳалол.

Муаллим матбуот билан бирга яшаса, ўқувчиларини дарсдан ташқари китобсеварликка, болаларбоп нашрларга қизиқишини орттириб, ижодкорона муносабатда бўлишга ундаса, ўзи шахсий намуна бўлиб таълим нашрлари ичида яшаса, ота-оналар китобхонлиги ортиб борса, нур устига аъло нур бўларди.

Азиза БОЙМУРАДОВА,

Каттақўрғон туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби директори,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Tegishli xabarlar

ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИДАГИ НУТҚИ

admin

ҲАР ИШНИНГ ЎЗ ҚОНУН-ҚОИДАСИ БОР

admin

МЕҲР ВА МАСЪУЛИЯТ ҲИССИ

admin