ADOLAT 24

Фарзандларини “унутган” ота

Ҳар бир ёш оила қуриб, янги ҳаётга қадам қўяр экан, аввало, бахтли бўлишни истайди. Бироқ бахтли бўлиш учун қуруқ истакнинг ўзи етарли эмас. Чунки ҳаёт бир текис кетмайди. Бу эса эр ва хотиндан сабр-тоқатли бўлишни, аҳилликни талаб этади. Йўқса, арзимаган гап-сўз, келишмовчиликлар муносабатларни емириши, турмушни боши берк кўчага киритиб қўйи­ши мумкин.

Тошкент шаҳрида яшовчи Рўзи Маҳмудов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ширин орзу-ниятлар билан Латофатга уйланади. Орадан йиллар ўтиб бир ўғил ва бир қизли бўлишди. Аммо фарзандлар туғилиши оила ришталарини мустаҳкамлай олмади. Рўзғордаги келишмовчиликлар бора-бора оилани ажралиш остонасига олиб келди. Латофат бир муддат фарзандларини алиментсиз боқиб келди.

Ваҳоланки, суд Рўзи Маҳмудовга вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун ҳар ойда ойлик ва бошқа дарамадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаш мажбуриятини юклаган эди. Бироқ у белгиланган алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келди. Шу ўринда айтиш керакки, Рўзи Маҳмудов юриш-туриши билан маҳаллада ҳам ўзининг салбий томонларини кўрсатган. 

Ниҳоят, алимент пулларини қасддан тўламай келган Р.Маҳмудов суднинг ҳукмига кўра айбли деб топилди. Фарзандларини унутган ота суд ҳукми билан бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ота-онанинг фарзанд­лари олдидаги мажбуриятидан бири вояга етмаган болаларини таъминлашдир. Бу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота қонуний жавобгарликка тортилади. 

Оила жамиятнинг кичик бир бўлаги ҳисобланиб, унинг мус­таҳкамлиги юртнинг келажагини белгиловчи омилдир. Шундай экан, муқаддас даргоҳ – оила бутунлигини сақлаш ва фарзандлар таълим-тарбиясига ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Баҳром Тошпўлатов, 

жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг раиси  

Tegishli xabarlar

ИНСОН ҚАДРИ ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КАТТА МАРРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

admin

Адолат ва тенг ҳуқуқ таъминланишига эришамиз

admin

Тарих илмининг фидойиси

admin