ADOLAT 24

Ҳудудий Кенгашларда навбатдан ташқари Пленумлар бўлиб ўтмоқда

May 19, 2023

Жорий йилнинг 12 май санасида “Адолат” социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари ХI Пленуми бўлиб ўтган эди. Эндиликда мазкур пленумда кўтарилган масалалар, белгиланган мақсад ва вазифаларни кўриб чиқиш ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида ҳудудий кенгашлар пленумлари бўлиб ўтмоқда.

Сурхондарё. Вилоят кенгашининг навбатдан ташқари XVI Пленумида 2023 йил 9 июль куни ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида партия вилоят кенгашининг олдида турган муҳим масалалар муҳокама этилди.

Пленумда сўзга чиққанлар томонидан сайловолди тарғиботи даврида партия ташкилотлари ва фаолларининг самарали иш юритиши, қонун билан белгиланган ваколатларни тўла ишга солган ҳолда, биринчи навбатда, юртимиздаги мазкур муҳим сиёсий жараёнлардан аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларининг сифати ва самарадорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида “Адолат” СДПнинг дас­турий мақсад ва вазифалари ўзида аҳоли манфаатларини ифода этиши ҳамда бўлажак сайлов партия ғояларини яна бир бор сайловчилар орасида кенг тарғиб қилиш, партиядан кўрсатилган Президентликка номзоднинг Сайлов­олди дастури орқали электорат манфаатларини янада чуқурроқ ифодалаш имконини бериши таъкидланди.

Айтиш жоизки, ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш, электорат вакиллари, сайловчиларда сиё­сий-ҳуқуқий билим ва фаоллик куча­йишида сайловлар долзарб аҳамиятга эга. Партиямизнинг жамиятдаги нуфузи электорат манфаатларини қай даражада ҳимоя қилаётганимиз, жойлардаги муаммоларнинг ечими юзасидан қандай ташаббуслар билан чиқаётганимизга қараб баҳоланади

Шунингдек, партия органлари томонидан имзо тўплаш жараёнини ҳар жиҳатдан мукаммал ўтказиш, варақалар тўғри тўлдирилиши устидан назоратнинг йўлга қўйилиши хусусида ҳам таъкидланиб ўтилди. Мазкур тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш учун шаҳар ва туман партия кенгашлари ва бошланғич партия ташкилотлари имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига жиддий эътибор берилиши юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия вилоят Кенгаши тегишли қарорларни қабул қилди.

**

Қашқадарё. Вилоят кенгаши ўзининг нав­бат ташқари ХI Пленумини ўтказди. Унда “Адолат” СДП нинг навбатдан ташқари ХI Қурултойига делегатлар сайлаш масаласида партиянинг туман, шаҳар конференцияларини ўтказиш ҳамда ҳудудий партия ташкилотларидан делегатлар сайлаш миқдори ва тартиби тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Пленумда маҳаллий кенгаш депутатлари, партиянинг туман, шаҳар кенгашлари раислари, фаоллар, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан партия вилоят кенгаши раиси Руиддин Раупов маъруза қилди.  

– Сайловлар демократия кўзгуси, – деди Руиддин Рау­пов. – 9 июлда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришимиз талаб этилади. Шу кеча-кундузда овоз йиғиш борасидаги ишларимизни ҳам ҳар томонлама намунали поёнига етказишимиз зарур. Партиямизнинг ХI Қурултойига муносиб делегатларни танлаб олиш учун туман, шаҳар конференцияларини юқори савияда ва кўтаринкилик руҳида ўтказиш керак.

Пленумда биринчи масала юзасидан музокарада сўзга чиққан партиянинг Чироқчи туман кенгаши раиси Собир Аҳмедов, партия вилоят кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева, Миришкор туман кенгаши раиси Тўлқин Хидиров ва бошқалар ҳақиқатдан ҳам конференцияни шиддаткор давр руҳидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш ва партия Сиёсий Кенгашининг ХI Қурултойига кўп минг сонли партиямиз аъзо­лари орасидан муносиб номзодларни саралаб сайлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Пленумда “Янги Конституциянинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғибот-ташвиқот қилиш борасида партия ташкилотларининг вазифалари” мавзусидаги масала юзасидан партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Абдиев маъруза қилди.

Пленумда партия ҳаётига оид бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Анжуман якунида кун тартибида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

**

Фарғона. Президент сайловида ҳамжиҳатлик ва бирдамликда иштирок этишга қаратилган масалалар таҳлилига бағишланган партия пленумларидан яна бири Фарғона вилоят кенгашида бўлиб ўтди. Навбатдан ташқари Х Пленумда ҳудудий кенгаш мутасаддилари, партиянинг туман – шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди. Пленумда олдинда турган муҳим сиёсий жараён билан боғлиқ долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Ўтказилаётган тарғибот тадбирларидаги сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларда, энг аввало, партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган халқ манфаатининг устувор жиҳатларига эътибор қаратиш ва партия аъзо­лари сафини янада кенгайтириш, партиядан кўрсатилган Президентликка номзоднинг Сайловолди дастуридан ўрин олган электорат манфаатларини содда ва равон тилда халқимизнинг барча қатламларига етказиш зарурлиги уқтириб ўтилди. 

– Биз Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти курашчилари, бунёдкорларимиз. Бугунги интилишларимиз, саъй-ҳаракатларимиз, албатта, халқнинг бугунгиданда фаровон, бахтиёр яшаши, мамлакатимизнинг дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар сафидан ўрин олиши учун хизмат қилади. Шуни чуқур англаган ҳолда Президент сайлови халқнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигида ўтиши учун астойдил ҳаракат қилишимиз зарур, – деди “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

“Адолат” СДПнинг ҳудудий кенгашларининг нав­батдан ташқари пленумлари қолган барча ҳудудий кенгашларда ҳам давом этмоқда.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ХАЛҚАРО АҲАМИЯТГА МОЛИК МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИ

admin

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ВА ФАХРИЙЛАРИГА

admin

Коррупцияга қарши кураш давом этмоқда

admin