ADOLAT 24

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲЛАРИДА (Тошкент шаҳри, Андижон вилояти)

АҲОЛИ МАМНУН

Сўнгги йилларда “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳининг фаолияти анча жонланган. Буни кенгаш таркибида фаолият юритаётган депутатлар ишида яққол кузатиш мумкин.

Жумладан, депутат Ташпўлат Матибаев анча йиллардан буён баҳс ва мунозаларга сабаб бўлиб келаётган “Янги замон” маҳалла идораси биносини замонавий таъмирлатишда тегишли мутасадди ташкилотларга мурожаат этиш орқали амалий ёрдам кўрсатди. Бундан аҳоли беҳад мамнун бўлди.

 Шунингдек, Миробод туманидаги “Оқ уй” маҳалласидан депутат Т.Матибаевга келиб тушган мурожаатда “Эски Отчопар” кўчасидаги трансформаторда техник носозлик юзага келгани айтилди. Депутат дарҳол ушбу муаммоли вазиятни ўз назоратига олиб, ижобий ҳал этилишида кўмак кўрсатди.

Шу каби эзгу ишларни бошқа депутатлар фаолиятида ҳам кузатиш мумкин.

Хусусан, депутат Луиза Ҳикматова Олмазор туманидаги 9 та маҳалла ёшлар етакчиларига спорт анжомлари берилишида амалий ёрдам кўрсатди. Мақсад – аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида спортни кенг оммалаштириш, уларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиб бериш бўлди.

Депутатлик гуруҳи таркибидаги фидойи депутатлардан бири 28-Йўлдош сайлов округидан сайланган Собир Турсуновдир. С.Турсунов жорий йил бошида “Янги умид” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Сузиш ҳавзаси” ҳамда “Болалар спорт мажмуаси”нинг қурилиш жараёнини назорат қилиб борди. Шунингдек, кўпгина маҳаллаларда, хусусан, “Янги умид” ва “Ташаббус” МФЙларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар хонадонларида бўлиб, уларга даволаниш­лари учун амалий ёрдам кўрсатди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, депутатлик гуруҳи аъзоларидан Дилором Тошмуҳаммедова, Ҳусниддин Эргашев, Нодира Ғойибназарова, Беҳзод Тўхтамуродов, Сухроб Саифназаров, Ботир Даминов, Садриддин Туробжонов, Абдумавлон Қосимовлар ҳам кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқдалар.

Mеҳринисо Яқубова,

Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

ИШОНЧ ОҚЛАНМОҚДА

Кейинги йилларда жамоатчиликнинг маҳаллий кенгаш депутатлари фаолиятига эътибори, сайловчиларнинг ўз вакилларига талаби ортиб бормоқда. Бугун депутат йиғилиш ёки сессияларда шунчаки қатнашиш билан чекланиб қолмайди. Ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиши, зарур ҳолларда кенгаш муҳокамасига олиб чиқиши лозим. Акс ҳолда билдирилган ишончни оқлай олмайди. Иш услубини ўзгартириши, шиддаткор замонга мослашиши ҳам шарт.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ўз вазифасига масъулият билан ёндашмоқда. Шу сабаб Иброҳимжон Митиллаев, Илҳомжон Абдулазизов, Улуғбек Аҳмедов, Ўткирбек Арзиқулов ва Зиёвиддин Исомиддиновларга сайловчиларнинг ишончи ортиб боряпти. Халқ вакиллари, партиямиз Сайловолди дастурида назарда тутилганидек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган фуқаролар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси, муаммоларининг ечимини топишга доимо камарбаста.

Андижон шаҳридаги мавжуд МФЙларда халқ вакилларининг мунтазам қабули йўлга қўйилган. Депутатлар маҳаллани ўз иш жойим, деб билади. Сайловчилар ҳам аксарият ҳолларда энг ишончли институт сифатида уларга мурожаат билан чиқади. Ҳар бир мурожаат эътиборда, ечим топиши шарт. Бу жоиз бўлса “темир қоида”га айланган.

МФЙ фаоллари билан ҳамкорлик ижобий самара бермоқда. Депутатлар доим улар билан бирга. Ҳудудлардаги ўрганишлар жамоатчилик билан ишлашда қўл келмоқда.

Сафдошларимиз “Ал-Бухорий” МФЙ фаоллари билан фуқаро Ибодатхон Ҳатамова хонадонига бордилар. Оила ижтимоий кўмакка муҳтож. Шу сабаб ҳомийлар кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш назоратга олинди.

“Туркистон” кўчасида яшовчи Азамжон Авазхонов касб-ҳунар мактаби ўқувчиси. Бўш вақтида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида. Депутатлар аралашуви билан унга АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 26 миллион сўм кредит берилди. Натижада у чорвачилик фаолияти билан шуғулланишни бошлади.

– Халқ вакили бўлиш катта масъулият, – дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Иброҳимжон Митиллаев. – Унинг уддасидан чиқиш учун ҳамма вақт сайловчилар орасида бўлиш лозим. Улардан ажралсангиз ишонч ҳам йўқолади. Шу сабаб биз ўз ўрнимизни доим маҳаллада деб биламиз. Ахир бизга сайловчилар ишонч билдирган.

Ҳа, депутатлик шараф ва масъулият. Буни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги маҳаллий кенгаш депутатлари оқламоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Андижон вилояти кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

Олтмиш йил аввал қурилган мактаб бугунги кун талабига жавоб берадими?!

admin

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ВА ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА

admin

Газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими йўлга қўйилади

admin