ADOLAT 24

Мурожаат ўрганиб чиқилди

Тошкент шаҳар ҳокими Маҳкамаси мурожаатлар билан ишлаш бўлимига “Аdolat” газетаси таҳририятининг 2023 йил 28 февралдаги 5-сонли мурожаати келиб тушган бўлиб, унда газетада эълон қилинган мақолада жамоатчилик вакиллари атоқли адиб ва давлат арбоби Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида унинг уй-музейини ташкил этиш бўйича амалий ёрдам сўрагани билдирилган.

1992 йил 6 ноябрда атоқли давлат арбоби, адиб Шароф Рашидов туғилганлигининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов кўрсатмасига биноан Шароф Рашидов уй-музейи Жиззах вилоятида ташкил этилган. 2017 йил 27 мартда Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори имзоланган бўлиб, ушбу қарорга биноан музей замон талабларига жавоб берадиган тарзда қайта таъмирланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Шароф Рашидов уй-музейини Тошкент шаҳрида ташкил этиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.

У.Умаров,
Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси бошлиғи.

Tegishli xabarlar

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА ФАХРИЙЛАРИНИНГ МОДДИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ҲАМДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

admin

“UzAuto Motors” га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди

admin

ОЛАРДА КИРАР ЖОНИМ, БЕРАРДА ЧИҚАР ЖОНИММИ?

admin