ADOLAT 24

Узлуксиз таъминот икки ва кўп томонлама ҳамкорликни тақозо этади

Президентимиз ҳузурида шу йил 16 январь куни қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси эканлиги бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Бу жараёнда, табиийки, энг катта юклама ва масъулият аҳолини газ ҳамда энергетика билан таъминлашга масъул идора бўлмиш Энергетика вазирлиги зиммасига тушади.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг “Газпром” компанияси билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича имзолаган “йўл харитаси” айрим юртдошларимизнинг ноўрин хулосаларига сабаб бўлди.

Ҳатто икки йирик тузилма ўртасидаги ҳамкорликни мамлакатнинг суверенитетга дахл қилиш мақсадида тузилган ҳужжат сифатида талқин қилганлар, иқтисодий келишувларга сиёсий тус бермоқчи бўлганлар ҳам топилгани ачинарли ҳолатдир.

Янглиш хулосалари билан жамоатчиликни чалғитишга уринаётганларнинг аксарияти аслида ҳақиқий ҳолат, вазият билан тўлиқ таниш эмас.

Аксарият “экспертлар” танқид остига олган “йўл харитаси”га асосан 2023 йил 1 мартдан бошлаб Россиядан Ўзбекистонга табиий газ импорти йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.

Шу жиҳатдан, икки йирик ташкилот ўртасида тузиладиган келишув, ҳамкорлик ёки битимларни бозор иқтисодиёти шароитида ривожланаётган мамлакатда нормал ҳолат сифатида қабул қилиш керак.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон нафақат газни импорт қилаётган, балки ўз газ транспорт тизимига сармоя киритаётган, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириб келаётган мамлакат ҳисобланади.

Биргина ўтган 2022 йилда мамлакатимизда республика бўйича 54,9 километр магистрал газ қувурлари ва 17 та газ тақсимлаш станцияси реконструкция қилинди, 2 200 км магистрал қувурлар техник диагностикадан ўтказилди.

Шунингдек, 50,7 км газ тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланиб, реконструкция қилинди, 299 та газ тақсимлаш пункти рекон­с­трукция қилиниб, 69,8 мингтаси техник тафтишдан ўтказилди.

Мухтасар айтганда, аҳолининг кундалик ҳаёт тарзи, иқтисодиётнинг қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқларининг узлуксиз фаолияти учун етадиган газ ва электрни топиш мақсадида барча мавжуд имконият ҳамда салоҳиятни ишга солиш энг мақбул йўлдир.

Tegishli xabarlar

СОХТА ХАШАМАТГА КАНЧАЛАР ЎЧМИЗ ёхуд 777 х 0 =?

admin

Япония тараққиётининг саккиз сири

admin

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДАГИ КЕНГ ҚАМРОВЛИ СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИК ЯНАДА КЕНГАЙТИРИЛАДИ

admin