ADOLAT 24

Ибрат

Ушбу расм бир неча йил олдин хитойлик Ванг исмли болакайнинг ўқитувчиси томонидан олинган. Бу ўқувчи имтиҳондан ўтиш учун енгил куртка ва шапкасиз 9 даража совуқда 5 километр юриб мактабга боради.
Ванг сурункали гипотермия касаллигига чалинганди. Яъни унга иссиқлик етишмайди, шунинг учун у доимо музлайди, қўллари шишади ва бармоқлари ўзига итоат қилмайди.
Аммо шундай бўлсада у, албатта, таълим олишни жуда хоҳларди, чунки бу қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли эди.
Совуқ ҳавода имтиҳонга пиёда борган Ванг 100 баллдан 99 балл тўплаган. Ўқитувчи Вангни расмга олиб, суратни ижтимоий тармоққа жойлаштиргандан сўнг, унинг ҳикояси ҳаяжонли тус олади. Шундан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 3 миллион юан ёки 450 минг доллар йиғишди.
Бу маблағ эвазига Ванг оиласи мактабидаги иситиш тизимини таъмирлади, Юннан провинциясидаги камбағал оилалар фарзанд­ларига иситгичлар ва иссиқ кийимлар сотиб олди.

* * *

Немис шарҳловчиси Қатарда ўтаётган ЖЧ-2022 да марокашлик ўйинчилар ўйиндан сўнг ўз оналарини қучоқлаб ўпгани, ҳар бир ўйиндан кейин уларга сажда қилишларига эътибор қаратди.
“Биз ғарбликлар жамиятимизда оилавий ришталарнинг мустаҳкамлигига эътибор бермай қўйдик. Оила концепцияси йўқ бўлиб кетмоқда, биз футболдан кейин моделлар ёки “дугона”ларини ўпаётган футболчиларни кўрамиз, чунки уларнинг ота-оналари қариялар уйида бўлишади.
Марокаш футбол жамоасининг ғалабаларида оиланинг маънавий қўллови катта роль ўйнади, биз эса бу ерга ЛГБТни қўллаш учун келиб, оғзимизни кафтимиз билан ёпдик.
Биз марокашликларни футбол ўйнашга ўргатдик, улар биздан ҳам ўзиб кетишди, энди улардан этика ва оилавий қадриятларни ўрганишимиз керак. Шунда қачондир бизнинг ўйинчиларимиз ҳам ота-онасининг пешонасидан ўпаётганига гувоҳ бўлармиз”.
Суратда: Марокаш футбол жамоаси бош мураббийи Волид Рикрокий онаси билан.

Tegishli xabarlar

ЯНГИЛАНГАН КОНСТИТУЦИЯ —  учинчи ренессанснинг ҳуқуқий пойдевори

admin

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР: Адолатли фуқаролик жамияти сари

admin

Адолат ва тенг ҳуқуқ таъминланишига эришамиз

admin