ADOLAT 24

Конституция ёш мусаввирлар нигоҳида

Конституция – жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мус­тақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мус­таҳкамлаш асосий вазифаларимиздан биридир.

Шу мақсадда “Адолат” социал-демократик партия­­си томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция

ранглар жилосида” мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинди.

ЖИЗЗАХ. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати вакиллари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах вилоят маданият бошқармаси ҳамда партиянинг вилоят, шаҳар, туман кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ижодкор ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тaдбирда сўзгa чиққан партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Мафкуравий ишлар бошқармаси бош­лиғи Фазлиддин Зияев томонидан сўнг­­ги йиллaрдa мaмлaкaтимиздa инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaрини тaъминлaш сoҳaсидa aмaлгa oширилaётгaн ислoҳoтлaр бу бoрaдaги xaлқaрo стaндaртлaрни миллий қoнунчилигимизгa бoсқичмa-бoсқич киритгaн ҳoлдa изчил вa тизимли рaвишдa aмaлгa oшириб келинaётгaнлиги, бу эсa, ўз нaвбaтидa, Бoш қoмусимиздa ҳaм ўз aксини тoпaётгaнлиги тaъкидлaб ўтилди.

Шунингдек, дaврa суҳбaтидa сўз oлгaн тaдбир иштирoкчилaри тoмoнидaн янгилaниб бoрaётгaн мaмлaкaтимизгa ҳaмoҳaнг тaрздa Aсoсий қoнунимизгa ҳaм ўзгaртириш вa қўшимчaлaр киритиш, мaмлaкaтимиз тaрaққиёти вa xaлқимизнинг фaрoвoн ҳaёт кечириши йўлидa aмaлгa oширилaётгaн кенг кўлaмли ислoҳoтлaрни фуқароларимиз, хусусан, ёшларимиз онгига чуқурроқ сингдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Конституциямизнинг ҳар бир моддасига бағишланган расмлар чизилди. Чизилган расмларда ёшларнинг Бош қомусимиздан қай даражада хабардорлиги, уларнинг дунёқараши, Ватанга бўлган меҳри ва келажакка умид кўзи билан қараб воя­­га етаётганликлари ўз ифодасини топ­­ди.

**

Қорақалпоғистон Республикаси. “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция ранглар жилосида” мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинди.

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида мазкур кўрик-танлов юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати вакиллари, Ўзбекис­тон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, партия фаоллари, ижодкор ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

**

АНДИЖОН: “Адолат” СДП томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Конс­титуция ранглар жилосида” расмлар кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи ўзига хос ижодий байрамга айланди.

Шаҳар марказидаги Регистон майдонида йиғилган 50 нафар ижодкор йигит-қизлар ижодий ишлари билан ҳар бири ўзига хос услубда Конституциямизга бўлган ҳурматини ифода этди. 

– Танловда иштирок этиш истагидаги ёш рассомлар билан бирга 200 нафардан ортиқ қизиқувчилар ҳам ижод майдонида жамланди, – деди “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси Ўткирбек Арзиқулов. – Конституциямизни ёшлар қанчалар эҳтиром қилиши, унга бўлган ҳурмати тадбир давомида ўз ифодасини топди. Бундан бир хулосага келиш мумкин: Бош қомусимиз чин маънода бизнинг фахримиз.

Энг сара ижодий ишлар танлаб олиниб, вилоят босқичига тавсия этилди.

**

ХОРАЗМ: “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Конституция ранглар жилосида” расмлар кўрик-танлови Хоразм вилоятидаги чекка-чекка ҳудудларда ҳам ташкил этилмоқда.

– Болалигимдан расм чизишни жуда яхши кўраман, – дейди Боғот туманидаги 18-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси, танлов иштирокчиси Ойдиной Саъдуллаева. – Турли мавзулар бўйича тасаввуримдаги шаклни ранглар билан безашдан завқ оламан. Мактабимизда “Конституция ранглар жилосида” номли кўрик-танлов эълон қилинганда, тенгдошларим қатори хурсанд бўлдим. Зиммамда катта масъулият билан Бош қомусимизнинг 50-моддасини ранглар жилосига кўчирдим. Табиатни жуда севаман. Шу боис уни асрашга рассомлик қобилиятим билан муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилдим. Танлов ўз устимда кўпроқ ишлашимга туртки бўлди.

Бир сўз билан айтганда, кўрик-танлов ёшларнинг қобилият ва истеъдодларини тўла намоён этиши учун имконият яратиши билан бир қаторда, улар онгида ватанпарварлик туйғуларини ҳамда Бош қомусимизга бўлган меҳрини оширишга, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш каби гўзал фазилатларни мус­таҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

**

НАВОИЙ вилоятидаги Маънавият ва маърифат марказида “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Конституция ранглар жилосида” мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирда сўз олган “Адолат” СДП Сиё­сий Кенгаши бош мутахассиси Шаҳноза Мардиева кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот берди. Мaмлaкaтимиздa инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaрини тaъминлaшга қаратилган ислoҳoтлaр изчил вa тизимли рaвишдa aмaлгa oшириб келинaётгaнлиги, буларнинг барчаси Бoш қoмусимиздa ўз aксини тoпaётгaнлигини тaъкидлaди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Конституциямизнинг ҳар бир моддасига бағиш­ланган расмлар чизилиб, комиссия аъзоларига тақдим этилди.

Расмларда ёшларнинг Асосий қонунимиздан қай даражада хабардорлиги, уларнинг дунёқараши, Ватанга бўлган меҳри ўз ифодасини топди.

Танлов якунлари бўйича муносиб иштирок этган ёшлар ташкилотлар томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

**

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ Чирчиқ шаҳридги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида «Адолат» СДП масъул ходимлари, партия Тошкент вилояти кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Фармон Аллаев ҳамда Тошкент вилояти маданият бошқармаси бўлим бошлиғи Дониёр Минжигитов истеъдодли ёшлар билан учрашди.

Тадбирда сўз олган «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши масъул ходимлари танловнинг асосий мақсади ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимиздаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонликнинг қадрига етиш, ўзликка қайтиш ва уни англаш, инсон манфаатлари устувор бўлган эркин демократик жамият қуриш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси қадрига етиш эканлигини айтиб ўтишди. Шунингдек, Бош қомусимиз «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш»нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишини болалар ижодида акс эттириш, ёшларимизнинг барча соҳаларда ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун беқиёс имкониятлар яратганини қадрлаш ҳиссини уйғотиши ҳақида фикр билдиришди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

**

ФАРҒОНА: Қўқон шаҳар «Баркамол авлод» ёшлар ижодиёт уйида ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб «Конституция ранглар жилосида» мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Унда иқтидорли ўқувчилар бахтимиз қомусини турли рангларда акс эттириб, бугунги фаровон ҳаётимиз, тинчлигимизни тасвирламоқда. Келажаги, мақсадларини муштарак этиб, тасаввурларини оқ қоғозда бўёқлар орқали жонлантирмоқдалар.

Танлов шунингдек, Сўх туманининг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Сафаров бошчилигида ўтказилди. Фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

**

СУРХОНДАРЁ: Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон «Адолат»СДП томонидан Термиз шаҳридаги Рўзи Чориев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Конституция ранглар жилосида» кўрик танлови ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Мафкуравий ишлар бошқарма бошлиғи Фазлиддин Зияев, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда партиянинг вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ижодкор ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон «Адолат» СДП Мафкуравий ишлар бошқарма бошлиғи Фазлиддин Зияев, танловнинг асосий мақсади хусусида гапириб ўтиб, бугун юртимизда Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги юртимиз бўйлаб нишонланиши, бундан кўзланган мақсад Конституциямиз бахтимиз пойдевори эканлигини янада чуқурроқ англаш ва англатишдан иборат эканлиги, айниқса ёш авлод қалбида она Ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини жўш урдириш, Конституциямиз ва бошқа қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш асосий бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, бизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз асосий қомусимиз бўлган Конституцияда белгилаб қўйилганлигини, мазкур ҳужжатда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида гапириб ўтди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этишда барча соҳа вакиллари ҳамқадам бўлишимиз керак. Ёш авлод қалбида она Ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини жўш урдириш, Конституциямиз ва бошқа қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш асосий бурчимиздир.

Тадбирда сўз олганлар Бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини, Конституциявий ғояларни ёшларимизга сингдириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳар бир кишининг бурчи бўлмоғи лозимлигини таъкидладилар.

Яна шунингдек, тадбир давомида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, бош Қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Конституциямизнинг ҳар бир моддасига бағишланган турли хил расмлар чизилди. Чизилган расмларда ёшларнинг асосий қомусимиздан қай даражада хабардорлиги, уларнинг дунёқараши, ватанга бўлган меҳри ва келажакка умид кўзи билан қараб вояга етаётганликлари ўз ифодасини топди.

-Мен ҳуқуқ ва эркинликларимиз асоси Бош қомусимиз эканини ифодалашга ҳаракат қилдим. Ижодий ишимни чизиб тугатар эканман, юрагимдаги чексиз фахр, ифтихор ва муҳаббатнинг бир қисминигина баён этолганимни ҳис қилдим. Фақат мен эмас, балки шу юртда туғилиб, вояга етаётган ҳар бир ёшнинг қалбида бу Ватанга муҳаббати ана шундай чексиздир, — дейди тадбир иштирокчиси Шамсиқамар Суюнова.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Вилоят кенгашлари матбуот котиблари билан ҳамкорликда тайёрланди.

Tegishli xabarlar

«ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН – ЯНГИ СУД» тамойили инсон қадрини улуғлаш ва қонун устуворлигига хизмат қилади

admin

Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

admin

АДОЛАТНИ ҲАЁТИ МЕЗОНИГА АЙЛАНТИРГАН ОЛИМ

admin