ADOLAT 24

ИҚТИСОДИЙ алоқаларНИНГ муҳим босқичи

ШҲТнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган саммити, геосиёсий ва иқтисодий вазиятнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ташкилот раҳбарлари учун глобал кун тартибидаги барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун самарали платформа яратиши кутилмоқда. Саммитда муҳокама қилинаётган энг муҳим масалалардан бири – иқтисодий ҳамкорликнинг янги жабҳаларини белгилаб олишдир.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг янги шароитида Ўзбекис­тон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

2021 йил якунларига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар ташқи савдосининг ўсиши 33 фоизга кўпайиб, 8 триллион доллардан ошди. Аъзо давлатлар ўртасидаги ички савдо айланмаси қарийб 40 фоизга ўсиб, 768 миллиард долларни ташкил этди (МОХИ маълумотлари). Бу кўрсаткичлар, айниқса, ЯИМ 50-100 миллиард долларгача бўлган аъзо мамлакатлар учун янги имкониятлар очилиши мумкинлигини анг­латади.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ташаббуслари қаторида ШҲТ ишбилармонлар кенгаши доирасида ўзаро сармояларни илгари суриш бўйича глобал молиявий-иқтисодий таҳликаларни юмшатишга қаратилган қўшма ҳаракат режасини ишлаб чиқиши одамларнинг турмуш даражаси кескин пасайиб кетишининг олдини олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодий юксалишга эришиш ҳисобидан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш чора-тадбирларини қамраб олади.

Саммитда ШҲТнинг минтақалар­аро савдони ривожлантириш дас­тури имзоланиши кутилмоқда. Бунда ҳар бир аъзо мамлакатнинг ички имкониятлари ва ташқи ҳамкорлик омиллари нафақат ўзаро савдо-сотиқни ривожлантиради, шу билан бирга, миллий ишлаб чиқариш йўналиш­ларининг трансформация қилинишига эришиш имконини беради. Натижада ўзаро савдо-сотиқнинг товарлар ва хизматлар номенклатураси кенгайиши, таркибининг янада янгиланиши ва пировардида ташкилот барча аъзоларининг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларда аҳоли фаровонлигини ривожлантириш учун Ўзбекистон томонидан саноат кооперациясини рағбатлантириш бўйича таклиф этилган дас­турнинг қабул қилиниши иқтисодиётнинг таркибий тузилишида ўзгаришларни таъминлаб, ишга солинмаган ишлаб чиқариш салоҳиятини юзага чиқариш, иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини яратиш, янги иш ўринларини барпо этиш, жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини янги поғонага кўтариш ҳамда учинчи мамлакатларга қўшимча қийматли маҳсулотлар экспорти таркибини кенгайтириш имконини беради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ШҲТга аъзо давлатлар асрлар давомида “Буюк ипак йўли” билан бирлашган, Шарқдан Ғарбга ва Ғарбдан Шарққа товарлар ва хизматлар айирбошланувини таъминловчи транспорт артериясини шакллантириш ва ишга туширишдан иборат ўзаро боғлиқликдаги улкан салоҳият мавжудлигини реал воқеликка айлантирди. Бу йўналишда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл алоқаси лойиҳасини амалга ошириш жуда истиқболли ҳисобланади.

ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш ва самарали транспорт логистикасини яратиш учун концептуал лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “йўл харитаси”ни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу ШҲТга аъзо давлатларнинг транспорт ва транзит салоҳияти ошишига имкон яратади, савдода янги бозорларни қамраб олиш географиясини кенгайтириш, янги бозорлар учун ишлаш таъсирида ишлаб чиқариш турларининг ривожланишига туртки бўлади. Натижада техник-технологик ҳамкорлик кучайиб, иқтисодий алоқаларнинг янги ва кенгайтирилган замонавий турлари қарор топади.

Хулоса қилиб айтганда, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан тасдиқланаётган бир қатор концептуал ҳужжатларнинг аҳамиятини эътиборга олсак, мазкур саммит натижалари ШҲТ фаолиятида янги даврни бошлаб беради.

Tegishli xabarlar

ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ    ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

admin

Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

admin

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Фарғона вилояти)

admin