ADOLAT 24

Миллий гвардия ходимларига қўшимча ваколат берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги ялпи мажлис бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб депутатлар томонидан “Ўзбекистон Рес­публикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ялпи мажлис кун тартибига киритилган қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида жамоат тартибини таъминлаш орқали аҳолининг тинч ва осуда ҳаёти учун шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратишдан иборат.

Қонун билан Ўзбекистон Респуб­ликаси Миллий гвардияси органлари мансабдор шахсларига

жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш,

вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш каби ҳамда

бош­­қа маъмурий ҳуқуқбузарлик­лар бўйи­­ча ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколатлари берилиши ҳамда

Ўзбекистон Респуб­ликаси Миллий гвардияси органларига

майда безорилик,

диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш,

сақлаш,

олиб кириш ёки тарқатиш,

воя­­га етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш каби ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённомаларни тузиш ва кейин­чалик суд­­га юбориш ваколати берилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, бир овоздан маъқулланди.

Миршод Қўлдошев,

“Адолат” СДП Марказий аппарати бўлим бошлиғи

Tegishli xabarlar

Янгиланишлар даври

admin

БИЗ  БИЛАН “ГУЛДУРГУП”  ЎЙНАМАНГ ёхуд эрта турмушнинг аянчли оқибатлари

admin

Сайловолди учрашувлари якунига етди (СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ)

admin