ADOLAT 24

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

Бош қомусимизнинг 13-моддасида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қад­рият ҳисобланади, дейилган. Бугун умумхалқ муҳокамасида бўлган Конституциявий қонун лойиҳасида ушбу моддага инсон ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилишни кучайтириш билан боғлиқ қўшимчалар киритилаётгани бежиз эмас.

Жорий йилнинг 20 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида “Инсон қад­ри учун” ғоя­­си Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдирилиши бўйича ҳам таклиф киритилгани бежиз эмас эди. Зеро, бугунги кунда амалга оширилаётган барча ислоҳотларимиз замирида инсон қадрини улуғлашдек эзгу ғоя мужассамлигини ҳаммамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда. 

Инсон қадрини юксалтириш ва унинг шаъни, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳурмат қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини унинг миллатига, динига, ижтимоий аҳволига, сиёсий ва бошқа эътиқодига қараб чеклашлар йўқ. Зотан, инсонни улуғлаш, уни муҳофаза қилиш ва ҳар томонлама камол топтириш кенг кўламли ислоҳотларимизнинг диққат марказидаги масала бўлиб турибди.

Таклиф этилаётган ўзгартишга кўра, мазкур моддада инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш давлатнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда. Ушбу қўшимчанинг қабул қилиниши билан инсон қад­рини юксалтириш, ҳақиқатан давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифасига айланади.

Шу билан бирга, инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги кераклиги билан боғлиқ қоида Конституцияда ўз ифодасини топиши муҳим аҳамиятга эга.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида кўп бора Конституциявий комиссия аъзолари ҳамда жамоатчилик томонидан эътироф этилган таклиф – инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршилик­лар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши 13-моддага қўшимча сифатида киритилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикасида ҳар қандай давлат органининг фаолияти инсон ва жамият фаровонлигига хизмат қилишга, уни юксалтиришга қаратилганлиги билан киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар муҳим аҳамиятга эга. Давлат ўз вазифасини тегишли органлари орқали амалга оширар экан, ижтимоий адолат ва қонунийликка амал қилиши лозим. Демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим шартларидан бири инсон ва шахс манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлигидир.

Хулоса қилиб айтганда, Конституциямизга киритилаётган қўшимчалар орқали давлат демократия ва инсон ҳуқуқларининг умумэътироф этилган ғоялари ва қадриятларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга содиқлигини яна бир бор намойиш этади. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилигимиз янада такомиллашади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш борасида қўшимча Конституциявий ҳуқуқий кафолатлар белгиланади.

Tegishli xabarlar

ПОЙТАХТИМИЗДАГИ ПЗР ТАҲЛИЛИ ЎТКАЗИШ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

admin

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ИНСОН ХАВФСИЗЛИГИНИ ИШОНЧЛИ ТАЪМИНЛАШ ВА ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИНИ КЕСКИН КАМАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

admin

Адолат – инсон қадри учун!

admin