ADOLAT 24

Ислоҳотлар янгиланишларга ҳамоҳанг бўлиши лозим 

Бугунги кунда янгиланиб бораётган мамлакатимизга ҳамоҳанг тарзда Бош қомусимизга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан “Адолат” социал-демократик партияси томонидан республикамизнинг ҳудудларида тадбирлар ташкил этилиб, фуқароларнинг мазкур масала юзасидан таклиф ва мулоҳазалари ўрганилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Жиззах вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси мажлислар залида “Конс­титуциявий ислоҳотлар – инсон шаъни ва қадр-қиммати учун” мавзусида бўлиб ўтди.

Тадбирни партия вилоят кенгаши раи­­си Ориф Шукуров кириш сўзи билан очди ва Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш масалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг сўзга чиққан партия Сиё­сий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ҳар бир фуқаромизнинг асосий мақсадига айлангани, бу мақсад мамлакатимиз Бош қомусига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, яъни, конституциявий ислоҳотларни амалга оширишни кун тартибидаги асосий вазифалардан бирига айлантирганини, бу шунчаки қилиниши лозим бўлган иш эмас, балки юртимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар даври – учинчи Ренесанс пойдеворини барпо этишнинг муҳим шарти эканлигини таъкидлади.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг ҳуқуқларини олий қад­рият сифатида эътироф этиш каби ғоялар ўз аксини топмоқда. Юртдошларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётгани ҳам эътиборга моликдир.

Тадбирда партия фаоллари ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, давлат ва жамият тараққиётига дахлдор таклифлар эътиборга олинди.

Тадбир сўнггида фаолларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ  ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ИККИНЧИ ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАГИ НУТҚИ

admin

Ҳамкорликнинг янги босқичи

admin

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

admin