ADOLAT 24

Устоз

Эроннинг чекка қишлоғидаги мактаб ўқитувчиси Али Муҳаммадиан баъзи ўқувчилари касаллик сабабли сочлари тўкилган синфдошини масхара қилаётганини кўрибди. Ўқитувчи кулган болаларга танбеҳ бериб, жазолаш ўрнига ўз сочларини олдириб, касал ўқувчисини қўллашга қарор қилибди.

Устоз: «Ўқувчим Маҳан сочларидан айрилгач, дўстларидан узоқлашди ва доим хомуш юрадиган бўлиб қолди. Дарсларга ҳам қизиқиши камайди. Биргина истагим, унга яқин бўлиб, дарсларга эътиборини қайтариш эди», дейди.

Бундан таъсирланган синфдаги 23 нафар ўқувчи ҳам, қиш бўлишига қарамай, худди устози каби сочларини олдирибди…

Агар ўқитувчи идеалист бўлса, нураётган биноларни ҳам, сўнаётган қалбларни ҳам қутқара олади!

Tegishli xabarlar

“Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг партия X Қурултойидаги маърузаси (давоми)

admin

ИЧКИ ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

admin

ФИРИБГАРГА АЛДАНИБ ҚОЛДИМ…

admin