ADOLAT 24

Ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтирамиз

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Вобкент туман ҳокимлиги мажлислар залида “Ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Вице президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов, партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов Амонович, вилоят Кенгаши аъзолари ва фаоллари, ОМҚП депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Вобкент туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, туман имом-хатиби Ғолибжон Амонов, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими вакиллари, кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан партия Сиёсий Кенгаш раиси мамлакатимизда инсон қадри учун яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ислоҳотларга шукроналик адо этишга ундаш, тинчлик, фаровонлик каби олий неъматларнинг қадрига етиш, дунёда кечаётган таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, турли бузғунчи ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи манфур иллатлардан барча фуқароларимизни, айниқса ёшларни асраш, оилалар тинчлиги, хотиржамлигини ҳамда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аёллар ва ёшлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларни олидини олиш, бир сўз билан айтганда, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали кучли иммунитет яратиш мақсад қилиб олингани ҳамда бугунги тадбир ана шу жиҳатдан бениҳоя аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Шунингдек, тинчликнинг бебаҳо неъмат эканлиги, бугунги таҳликали замонда барчани огоҳ бўлиб, ёшларни ёт бўлган турли хил манфур ғоялардан асраш масалалари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Қайд этилганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик эса – бу билимсизликдир”. Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши кераклиги таъкидланди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ҳам сўзга чиқиб, “Ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари” мавзусида маъруза қилди. Депутат ўз маърузасида ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшлар ҳаётининг аянчли оқибатлари ҳақида тўхталиб, йиғилганларга батафсил маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, ёшларни ушбу ёт манфур ғоялардан асраш масалалари ҳақида ўз таклиф ва мулоҳазаларини берди.

Конференция жараёнида сўзга чиққанлар томонидан ёшларни Ватан келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўладиган муносиб фарзанд бўлиши, олдига қўйган эзгу мақсадлари сари мардонавор қадам ташлаши, улуғ аждодларимиз меросини чуқур ўрганмоғи, юртимизда содир бўлаётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшаши, энг муҳими тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрига етиб тинчлигимиз йўлида бирлашиш ва ҳамжиҳатлик масалалари ҳақида фикр-мулоҳазалар айтилди. Ноёб инсоний фазилатларга эга, юксак маънавиятли, қорачиғи ғайрат ва шижоатга тўла фарзандлари бор халқ ҳеч кимга қарам бўлмаслиги таъкидланиб ўтилди. 

Тадбир жараёнида сўзга чиққан ОМҚП депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партиянинг фаоллари томонидан ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини беришди. 

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

НУР ИЧРА ЗУЛМАТ

admin

Салоҳиятли кадрлар — мамлакат қудрати

admin

“Бу менинг маҳаллам!”

admin