ADOLAT 24

Конференция олдидан фаол фахрийлар ва ёшлар билан самимий суҳбат бўлиб ўтди

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Бухоро шаҳар “Арк меҳмонхонаси”нинг конференция залида “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида конференция бошланишидан олдин партия Сиёсий Кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов фаоллар билан дилдан суҳбат қурди. 

Чиройли ва мўжаз, шинам бўлган меҳмонхона тадбирга шай ҳолатда, конференция залига кирмасдан туриб, тўртта бурчак партиянинг фахрий фаоллари, яна бирида партиямизнинг фаол ёшлари бўлган Жаҳон ва Осиё чемпионлари медаллари, диплом ва фахрий ёрлиқлари билан, яна бирида республика кўрик танловларида фахрли ўринларни олган ёшларимиз ва партияимиз фаол ёшлари томонидан чоп этилган китоб муаллифлари ҳамда яна бир бурчагида буюк ёзувчи Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романидан парча тайёрлаган ўқувчи ёшлар кўзларида қувонч, эртанги кунига ишонч билан турардилар.

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов конференция бошланишидан дасаввал фаол фахрийлар ҳамда партиямизнинг фаол ёшлари билан самимий суҳбатда бўлди.

Б.Адуҳалимов уларнинг ҳар бири билан самимий суҳбат олиб борар экан, ёшларимизнинг кўзларидаги қувончи, шу азиз Ватанга бўлган садоқати янада мавжланди.

Суҳбат жараёнида Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Нодира Мўминова бошчилигида Когон шаҳар 8-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари иштирокида “Беш ташаббус” доирасида Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романидан олинган парча саҳна кўриниши сифатида намойиш этилди.

Саҳна кўринишида романдаги Анвар ва Раънонинг суҳбатидан парча келтирилди, унда ўзбек аёлларнинг эркакларга бўлган соф ўзбекона ибоси, ҳурмати, меҳр-муҳаббати акс этган саҳна кўриниши барчага бирдек манзур бўлди. 

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

Савоб ишнинг кечи йўқ

admin

Хабарингиз борми, нархлар ошди!

admin

Янгиланаётган Конституция — юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

admin