ADOLAT 24

Хоразмда самарали учрашувлар

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази Хоразм филиалида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг хоразмлик “адолат”чилар билан учрашуви ташкил этилди. Унда партия вилоят кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич партия ташкилотлари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти раислари, депутатлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида партия етакчиси вилоят Онкология маркази фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди. Жумладан, муассаса ҳудудида қурилиши бошланган болалар бўлими, янги ўрнатилган замонавий тиббиёт ускуналари фаолияти билан қизиқди. Соҳа ривожи ва келгуси режалар тўғрисида филиал раҳбари, партия вилоят кенгаши раиси Тоҳиржон Палванов билан суҳбатлашди.

Йиғилишни партия вилоят кенгаши раиси кириш сўзи билан очиб берди. Унда таъкидланганидек, 2021 йил Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловолди жараёнларида Б.Абдуҳалимовнинг воҳага ташрифидан сўнг бир қатор долзарб муаммолар ижобий ечим топган. Жумладан, онкология касаллигига чалинган бемор болалар муассасада шароитлар мавжуд эмаслиги сабаб ёши катта беморлар билан бир хонада ётиб, даволанишида муаммоларга дуч келаётган эди. Партия етакчисининг вилоят ҳокими билан суҳбатидан сўнг, давлатимиз томонидан маблағ ажратилиб, болалар бўлими қурилиши бошлаб юборилди ва тез кунда фойдаланишга топширилади. Шунинг­дек, партия шаҳар ва туман кенгашлари барча қулайликларга эга бўлган ишхоналар билан таъминланди. Урганч шаҳридаги “Байналминалчи” маҳалласида яшаётган ва “Темир дафтар”га киритилган 12 нафар хотин-қиз томонидан мурожаатда баён этилган қатор муаммолар ижобий ечим топди.

Шундан сўнг шаҳар, туман кенгашларида олиб борилаётган ишлар, муаммо ва камчиликлар муҳокамасига ўтилди. Кенгаш раисларининг ҳисоботлари тинг­ланди.

Йиғилишда партия Сиёсий Кенгашининг топшириғи ҳамда жорий йил режасига асосан, партия лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, партияга аъзо қилиш, аъзолик бадаллари, ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлиги, бош­ланғич партия ташкилотлари, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти, депутатлар ва депутатлик гуруҳлари фаолияти, ишчанлик даражаси ва уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Мулоқотлар давомида Кенгашлар томонидан амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, йўл қўйилган хато ва камчилик­лар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, БПТлар сони камлиги, партия­­га аъзо қилиш масаласида ҳам оқсоқликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Меҳриноз Абдиязова, 

Шовот туман кенгаши раиси, “Ёшлар парламенти” аъзоси:

Партия Сиёсий Кенгаши раиси билан бўлиб ўтган учрашув ҳар доимгидан ҳам самарадорлиги билан ҳамкасбларимизга янада шижоат ва ишчанлик кайфиятини улашди. Партия Сайлов­олди дастурида илгари сурилган асосий масалаларнинг ҳаётга татбиқ этилишида, партия ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳар бир партия фаолининг ҳиссаси борлигини дилдан ҳис этдим. Демак, биз бор куч-ғайратимизни мамлакатимиз ва партиямиз янада тараққий этиши учун сарфлашимиз лозим. 

Учрашув давомида Б. Абду­ҳалимов 2022-2026 йиллар учун мўлжалланган Тараққиёт стратегия­сининг шаклланишида партиянинг муносиб ўрни борлиги ва бу мақсадларни амалга оширишда изчил фаолият юритишимиз лозимлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

КЎКТОШДА КЎРКАМ МАЖМУА ҚУРИЛДИ “Ўғилларимизни мақтайдиган газетангизни қаердан топаман?”

admin

Халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми

admin

Тарих фалсафасида шахс талқини 

admin