ADOLAT 24

Аёлга эҳтиром

Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, 

деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун

барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Шавкат Мирзиёев

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан “Аёлга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 Гибрид шаклда (ҳам офлайн, ҳам онлайн) ташкил этилган мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия Марказий аппарати ходимлари, ҳудудий кенгашларнинг “Аёллар қаноти” кенгаши раислари ва аъзолари, партиянинг фаол хотин-қизлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. 

Мамлакатимизда хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётгани ислоҳотлар кўламининг янада кенгайиб бораётганида яққол кўринмоқда. Буни Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 

Жорий йилнинг 1 март куни давлатимиз раҳбари раислигида айнан хотин-қизлар манфаатларини кўзлаб ўтказилган селектор йиғилишида ҳар бир соҳада, ҳар бир туман, шаҳар, қиш­лоқларда истиқомат қилаётган аёлларга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратиб бериш вазифалари илгари сурилди.

Айниқса, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хотин-қизлар учун янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари бюджетдан тўлиқ қоплаб берилиши, ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилиши ҳамда ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилиши аниқ вазифа қилиб белгиланди. Бу давлат томонидан аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг юксак намунасидир. 

“Адолат” СДП ҳам ўзининг Сайловолди дастурида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллиги ва ролини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аёлларни пассив кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айлантириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида гендер тенг ҳуқуқлигига эришиш, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, муҳожирларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асосий вазифалар қилиб белгиланган.

Бугун партия аъзолари 517 206 нафарни ташкил этаётган бўлса, шундан 235 899 нафари (46%) хотин-қизлардир. Шунинг­дек, партия­нинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги аёл депутатлари сони 13 нафарни (59.1%), ҳудудий Кенгаш депутатларининг 35 нафарини (35.3%), маҳаллий Кенгашлардаги 222 нафарини (30.2%) аёллар ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичларга асосланиб айтиш мумкинки, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ва давлат бошқаруви ҳамда сайланадиган вакиллик органларига хотин-қизларни кенг жалб қилиш борасида “Адолат” СДП фаоллари ташаббускордирлар. 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар жамиятда аёлларнинг тутган ўрнини ошириш борасида партия фаолларининг шу бугунги кунга қадар амалга оширган самарали ишларини алоҳида эътироф этган ҳолда 8 март – Халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан партия сафида сидқидилдан меҳнат қилаётган фаол, ташаббус­кор хотин-қизлар ҳаёти ва меҳнат фаолиятига алоҳида эътибор қаратди. 

Тадбир сўнггида партия Марказий аппарати томонидан бир гуруҳ фаол “адолатчи” аёллар байрам совғалари билан мукофотланди.

         “Адолат” СДП матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Ҳамкасбимиз “Олтин қалам” мукофоти билан тақдирланди

admin

Об-ҳаво инжиқликлари энди бизни чўчитолмайди!

admin

Адолатли ҳаёт тарафдоримиз

admin