ADOLAT 24

Адолат йўлида 27 йил

Бугун, 18 февраль Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташкил топганига 27 йил тўлди.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизда адолат тантанаси учун курашаётган «Адолат» социал-демократик партияси, унинг депутатлик корпуси ҳамда 500 мингдан ортиқ аъзолари «Адолат ҳар бир инсон учун» каби ҳаётбахш ғоялар ижроси йўлида хизмат қилишда олға бормоқда.

Ушбу шодиёна, партия ташкил топган кун муносабати билан бугун партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати биносида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия Марказий аппарати ҳамда ҳудудий Кенгаш ходимлари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни очиб бериш учун партия Сиёсий Кенгаши раиси Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович сўзга чиқиб, сиёсий партиялар бугунги кунда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий, сиёсий жиҳатдан юксалиб боришида ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганлиги, шу нуқтаи назардан ҳам Республикамизда сиёсий партияларнинг нуфузи, таъсири кун сайин юксалаётганлиги, қолаверса, ушбу жараёнларда «Адолат» СДПнинг фаол иштирокчи ва ўз ўрнида ташаббускор сифатида намоён бўлаётганлигини таъкидлади.

-Бугун ишонч билан айтиш мумкинки, «Адолат» СДП мафкуравий ва ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланиб, омма орасида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Хусусан, бугунги кунда партия сафида 517 мингдан зиёд аъзо бўлиб, улар 6200 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларига бирлашган. Ўз навбатида уларнинг фаолияти жойларда 208 та туман ва шаҳар, 14 та ҳудудий партия Кенгашлари томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда қолаверса, партиямиз томонидан ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ривожига дахлдор қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилиб, мамлакатимизда кечаётган ҳуқуқий-демократик жараёнларда ўз аксини топиб келмоқда,-дея қайд этиб ўтди партия Сиёсий Кенгаши раиси Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович.

Тадбир давомида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Ибрагимова Зуҳра Аметовна томонидан ёшлар шу билан биргаликда аёлларнинг партия фаолиятидаги ўрни ва ҳиссаси ортиб бораётганлиги бу албатта, мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг қолаверса, гендер тенгликнинг таъминланаётганлигига яққол мисол сифатида намоён бўлаётганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган партия фаоллари 1995 йил 18 февралда ташкил топган партиянинг бугунги кунгача бўлган фаолияти тарихи, эришилган тажрибалар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида ўзаро фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, тизимда самарали меҳнат қилиб, ибрат кўрсатган устозлар, меҳнат фахрийларини ёдга олдилар.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан партиянинг келгусидаги фаолиятига доир муҳим мақсад ва вазифалар ўртага ташланиб, давлат ва жамият ҳаётининг ҳар бир жабҳасида адолатни қарор топтиришдек олий мақсад йўлида собит бўлишга келишиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Германиядан қайтгач отилган ёхуд қатағон қурбони Хайриниса Мажидхонова ҳақида 

admin

1 март – Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун

admin

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди

admin