ADOLAT 24

“Илм – хаста кўнгил чироғи” Яна бир хайрли лойиҳа старт олди

Бутун дунёда 15 февраль – «Халқаро болалар онкологияси куни» деб белгиланган. Афсуски, ҳозирги кунда дунё бўйлаб жуда кўп мурғак болалар онкологик касалликлардан азият чекади. Ўзбекистонда ҳам болалар ўртасида шундай ҳолатларнинг учраб тургани соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирларимиз самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда.

Шу боисдан, фуқароларимиз айниқса, ёш авлоднинг саломатлигини сақлаш борасида «Адолат» социал-демократик партияси ҳамиша муҳим ташаббусларни илгари суриб, қатор ижобий натижаларга эришиб келмоқда. Мисол сифатида партия томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси доирасидаги ижобий ишларни ёки болалар ўртасида стоматологик, сколиоз ва ясситовонлик касалликларининг олдини олишга қаратилган қатор ташаббусларни, қолаверса, бемор болажонларга қувонч улашиш мақсадида «Янги йил кўчма арчаси» ва бош­­қа байрам тадбирлари ташкиллаштирилганлигини қайд этиш лозим.

Юқоридаги тадбирларнинг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 15 февраль куни партия ташаббуси билан Респуб­лика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги билан ҳамкорликда «Илм – хаста кўнгил чироғи» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган тиббиёт марказларидаги бемор ўғил-қизларнинг бўш вақтини самарали ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг шифо топишларига руҳан кўмак бериб, ўқув курслари ташкил этиш орқали хорижий тиллардан малакали таълим олишларига имконият яратиб беришни назарда тутувчи партия ташаббусини амалиётга тат­биқ этишдан иборат.

Тадбирда «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари, Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агент­лиги масъуллари, Рес­публика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали шифокорлари, партия фаоллари, даволанаётган бемор болажонлар ҳамда ОАВлар вакиллари иштирок этди.

Хайрли мақсадларни кўзлаб старт олаётган лойиҳанинг илк тадбирини «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов кириш сўзи билан очиб берди. 

– Боланинг бегонаси бўлмайди. Мамлакатимиз келажаги, ёрқин истиқболи йўлида, энг аввало, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашимиз, уларнинг сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга ҳамиша камарбаста бўлмоғимиз лозим, – деди Баҳром Абдуҳалимов ўз чиқишида.

Тадбир давомида Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусановнинг хорижий тилларни ўргатишда Агентлик олдида турган муҳим вазифалар ва партия билан ҳамкорликнинг истиқболлари борасида билдирган мулоҳазалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, Республика ихтисос­лаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бош шифокори Дониёр Исхаков ҳамда Болалар онкологияси жарроҳлик бўлими мудири Ҳусан Саидовнинг бемор болажонларнинг шифо топиб, илм ўрганишларида партия ташаббусининг аҳамияти хусусидаги фикрлари тадбир иштирокчиларида мазкур лойиҳага бўлган қизиқишни янада орттирди. 

Эътиборлиси, тадбир жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги мутахассислари томонидан лойиҳа доирасидаги биринчи очиқ дарс ҳам ўтказилди.

Тадбир якунида бемор болажонларга партиянинг эсдалик совғалари ҳамда Агентликнинг махсус китоблари тақдим этилиб, ҳамкорлар билан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган қатор масалаларда келишиб олинди.

Муродилло Маҳмудов,

«Адолат» СДП Марказий аппарати мутахассиси

Tegishli xabarlar

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ)

admin

“ЖАДИДЛАР: МИЛЛИЙ ЎЗЛИК, ИСТИҚЛОЛ ВА ДАВЛАТЧИЛИК ҒОЯЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

admin

Муаллифлик ҳуқуқи:  ёхуд тескари “қадриятлар” ҳукми

admin