ADOLAT 24

Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаш йўлида муҳим қадам

Жорий йилнинг 8 январь куни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратининг Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси томонидан «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялашнинг ҳуқуқий асос­лари» мавзусида онлайн конференция ўтказилди. 

Тадбирда «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши аъзо­лари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори ва ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этди. 

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 23 декабрь куни «Адолат» СДП билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ўртасида Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда 2021 йил 6 октябрдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 625-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, соҳада юзага келаётган муаммоларини таҳлил қилиш ҳамда зўравонликнинг олдини олиш борасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланиб, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган қатор масалалар бўйича фаол ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинган эди. Мазкур онлайн конференция ҳам ушбу ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди.

Конференцияда маърузачилар мам­лакатимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликнинг қонуний асослари, аёлларга қилинаётган ғайриинсоний хатти-ҳаракатларнинг сабаблари ва оқибатлари ҳамда соҳа мутахассисларининг бу йўналишдаги таклифлари, кутилаётган ечимларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов томонидан бугунги кунда партия аъзо­ларининг умумий сони 510 мингдан ортиқни ташкил этаётгани ҳамда шундан 45 фоизини, яъни 230 минг нафарга яқинини айнан хотин-қизлар ташкил этиши, қолаверса, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлари орасида 13 нафари (54 фоиз) ҳамда партиядан сайланган сенаторларнинг 2 нафари (28 фоиз) хотин-қизлар экани қайд этилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатларнинг 460 нафари (55 фоизи) ҳамда партия тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг 125 нафарини хотин-қизлар ташкил этиши, аммо бугунги кунда жамиятимизда ҳар хил йўллар билан зўравонлик қурбони бўлаётган хотин-қизларимиз ҳам йўқ эмаслиги таъкидланди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатишга, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатишда, шунингдек, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ҳолатларига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга хизмат қилаётганлиги, қолаверса, айни кунда партия билан икки томонлама имзоланган меморандум келгусида хотин-қизларни ҳимоя­лаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши айтиб ўтилди. 

Шунингдек, тадбир давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори Муқаддам Расулова бугунги кунда аёлларни зўравонликдан ҳимоялашнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш борасида қилинаётган ишларга тўхталди. 

Тадбир якунида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган қатор масалалар бўйича фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Муродилла Маҳмудов,

«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати мутахассиси

Tegishli xabarlar

ЭРКИН ВОҲИДОВ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ ФЕСТИВАЛЬ ҚАТНАШЧИЛАРИГА

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ    МИРЗИЁЕВНИНГ «МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ» БИРИНЧИ САММИТИДАГИ НУТҚИ

admin

Очиқлик —КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ омили

admin