ADOLAT 24

Бухоро томонларда муаммолар ижобий ечим топмоқда

Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ишини янада жонлантириш, фаолиятини самарали усуллар асосида ташкил этиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. 

“Адолат” СДПнинг Шофиркон туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлар томонидан “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳ тузилиб, маҳаллалар кесимида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилаяпти. Аҳолининг мурожаатлари ўрганилмоқда. Дарҳақиқат, кўп муаммолар фуқаролар билан очиқ мулоқотда юзага чиқади. 

Тумандаги “Қалмақон” МФЙда ўтказилган мулоқотда ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан “Қалмақон” ҳамда “Наврўз” кўчасини туташтириб турувчи кўприк таъмирталаб бўлиб қолгани юзасидан ишчи гуруҳга мурожаат қилинди. 

Ушбу мурожаат асосида халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова ўрганиш олиб борди ва масалани ҳал этиш бўйича туман ободонлаштириш бўлимига депутатлик сўрови юборди. Депутатнинг саъй-ҳаракати туфайли жорий йилнинг октябрь ойида икки кўчани туташтириб турувчи кўприк таъмирланди.

Дарҳақиқат, депутатларимиз томонидан очиқ мулоқотлар ўтказилиши, муаммоларга ечим топилиши одамларнинг мушкулини осон қилиб, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилиб келмоқда. Бу эса депутатлик гуруҳлари фаолияти тўғри, тизимли йўлга қўйилганлигидан далолат беради. 

***

“Адолат” СДП халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши депутати Зафар Эрназаров партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида туманнинг “Пичоқчи” МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди. 

Учрашув давомида аҳоли томонидан ҳудуддаги Қоракўл туманига ўтувчи йўлнинг тахминан 5 км қисмини асфальт қилиш кераклиги ҳамда ҳудуддаги 5 та симёғочни янгисига алмаштириш бўйича мурожаат қилинди.

Депутат ушбу мурожаатлар асосида туман ҳокимлиги ва туман электр тармоқлари бўлимига амалий ёрдам сўраб депутатлик сўрови юборди. Депутат сўрови натижасида туманнинг “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги Қоракўл туманига ўтувчи йўлнинг 5 км қисмини асфальт қилиш 2022 йил дастурига киритилди.

Мухтасар ЗОҲИДОВА,

Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

ИЧКИЛИК КЕЛТИРГАН АЖАЛ

admin

Хоразмда самарали учрашувлар

admin

ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛИ УЧУН ЯНГИ НАРХ БЕЛГИЛАНДИ

admin