ADOLAT 24

Бухоро ва Хоразмда совриндор сафдошларимиз тақдирланди

Мамлакатни дунёга танитишда спортнинг ўрни беқиёс. Спорт – инсонни чиниқтиради, иродасини мустаҳкамлайди, ҳам маънан, ҳам жисмонан етук шахс этиб тарбиялайди. Бугунги ёш авлод вакиллари учун спорт соҳасида кенг имконият эшиклари очилган. Келажагимиз ворис­ларининг камолоти йўлида амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар уларнинг ўз иқтидорини намоён этишига хизмат қил­япти.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши фаоллар залида жаҳон ҳамда Осиё чемпионларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. 

Ушбу тадбирда Бухоро шаҳридаги 18-умум­таълим мактабининг ўқувчилари, партиямиз аъзолари, спортнинг самбо кураш тури бўйича жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳзодхўжа Шарипов ва самбо кураш бўйича Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаган Абдураҳим Саъдуллаев иштирок этди. 

Тадбирда партиянинг вилоят кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, чемпионларни ютуқлари билан табриклади, спортчиларимиз фахрли ўринларга сазовор бўлгани замирида катта меҳнат, интилиш, изчил ҳаракат мужассамлигини эътироф этди. Шу билан бирга, ёш чемпионларга бундан ҳам катта марраларни забт этишда омадлар тилаб, жаҳон чемпиони Шаҳзодхўжа Шарипов ҳамда Осиё чемпиони Абдураҳим Саъдуллаевга “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

— Шогирдлар ютуғи — устоз учун улкан бахт, — дейди чемпионларнинг мураббийси Фурқат Солиев. 

Дарҳақиқат, жонкуяр, ўз касбининг фидойи­си бўлган Фурқат Солиев бугунги кунда кўп­лаб шогирдлар етиштириб, спорт соҳасида мамлакатимиз обрў-эътиборини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 


Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган янгибозорлик “ёш адолат”чи Оғабек Аматов ҳамда чемпионатда ҳакамлик қилган халқаро тоифадаги тренер, партиядошимиз Бекберган Болтаевни тақдирлаш маросими ўтказилди.  

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, мазкур тиббиёт муассасасининг ёш спортсевар ходимлари, “Ёш адолатчилар қаноти” аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан “Адолат” СДПнинг Хоразм вилоят кенгаши раиси, вилоят Онкология маркази директори Тоҳир Полвонов мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар, ундан оқилона фойдаланиш каби устувор вазифалар ҳақида гапириб, жаҳон чемпионати совриндори Оғабек Аматов, халқаро тоифадаги тренер Бекберган Болтаевни қутлади. Уларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Бекберган Болтаев ОАВ вакилларига берган интервьюсида партия ва тиббиёт маркази раҳбариятига, вилоят ва Янгибозор туман ҳокимлигига қўллаб-қувватлаб, ҳар доим кўтаринки руҳ бағишлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Бухоро ва Хоразм вилоят кенгашлари матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

“Адолат” ташаббуси: Қўштепада 50 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

admin

Дори-дармоннинг “қора бозор”и тугатилади

admin

ИЛМ ВА АДОЛАТНИ МАЁҚ ҚИЛГАН ОЛИМ

admin