ADOLAT 24

“Адолат”чилар сафи кенгайди!

“Адолат” социал-демократик партияси Каттақўрғон шаҳар кенгаши томонидан шаҳар ҳокимлиги, театр маъмурияти ҳамкорлигида “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайлов қонунчилигини, партия дастурий ғоя ва мақсадларини омма орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган маданий-маърифий тадбир Каттақўрғон шаҳридаги “Мажидий” номидаги драма театри жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва ёшлар, хотин-қизлар, ҳарбийлар билан гавжум бўлди.

Сўзга чиққан Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова, партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Асқар Холиқов жамиятда ижтимоий тенг­лик ва адолатни қарор топтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, таълим ва тиббиётни янада чуқур ислоҳ этишда, оилалар учун муносиб турмуш шароитларини яратишда партия томонидан илгари сурилаётган мақсад, вазифалар, амалга оширилаётган ишларнинг ҳаётий ва долзарб аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди. Партия дастуридаги адолат тамойиллари, уни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги ҳаракатлар, янги Ўзбекистонни барпо этишда партиянинг ўрни ҳақида сўз юритишди.

Партиямиз фахрийси, Ўзбекис­тон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркатош Шукуровага “Ўзбекистон Республикаси мус­тақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони тантанали тарзда топширилди. Тадбир давомида “Адолат” СДП ғояларига хайрихоҳлик кўрсатган томошабинлардан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди. 

Партиянинг ёш депутатлар клуби аъзо­лари, маданият ва санъат ходимларининг чиқишлари, саҳна кўринишлари тадбир иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Қайд этиш лозимки, Каттақўрғон шаҳридаги мазкур тадбир “Адолат” социал-демократик партияси учун ўз ғоя ва мақсадларини кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот қилиш борасидаги яна бир катта қадам бўлди.

Дилафруз Ҳасанова,

Каттақўрғон шаҳар кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

admin

БОСМА НАШРЛАРНИНГ КЕЛАЖАГИ БОРМИ?

admin

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамада: Адолатли жамият — барқарор тараққиёт мезони

admin