ADOLAT 24

Адлия вазири, партия Сиёсий Кенгаши аъзоси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида партиямизнинг Сиёсий Кенгаши аъзоси, Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг ҳам борлиги қувонарли бўлди.
Русланбек Давлетов вазирлик фаолиятида ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорлик соҳадаги фаолиятида намуна кўрсатиб келмоқда.
Сиёсий Кенгашимиз жонкуяр аъзоси, адлия вазири Русланбек Давлетовни қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз.

Tegishli xabarlar

Коронавирус янги штамми қанчалик хавфли?

admin

Қонуний жазо чораларини кучайтирмасдан, коррупцияни бартараф этиб бўлмайди

admin

“UzAuto Motors” га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди

admin