ADOLAT 24

Уйғониш фасли 

Наврўз, бу — уйғониш, янги кун демакдир. Ушбу байрам бир неча минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, асрлар оша она Ўзбекистонимизда ҳам кенг нишонланиб келинади.

Наврўзнинг Шарқ халқлари ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Aбу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари ҳам бунга яққол мисол бўлади. Буюк бобокалонимиз ўз асарида қайд этишича, Наврўз байрамининг пайдо бўлиши қуёшнинг Ҳамал буржига кириши билан, шунингдек, тун ва куннинг тенглашуви каби қатор табиат ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда қадимдан нишонланган.

Янги Ўзбекистонда эса қадимий Наврўз байрами 1990 йилдан бошлаб расман кенг нишонланиб келинади. 21 март куни давлатимиз томонидан Нав­рўзи оламни умумхалқ байрами ва дам олиш куни сифатида белгилангани барчани хушнуд айлади. Қолаверса, 2010 йилнинг 19 февраль куни БМТ томонидан 21 март – Халқаро Наврўз куни деб эълон қилиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. 

Мамлакатимизда ҳар йили Наврўзи олам миллати, дини, урф-одатидан қатъи назар, мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элатларга мансуб барча ватандошларимиз учун умумхалқ байрамига айланиб кетди.

Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда умргузаронлик қилаётган турли миллатлар вакиллари ўртасидаги дўстлик, бағрикенглик муносабатларини тобора мус­таҳкамлаб, уларни бир-бирига янада яқинлаштириб, жамиятда тинч­лик ва тотувликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Мана, бу йил ҳам республикамизнинг барча гўшаларида Наврўз умумхалқ байрами давлатимиз раҳбарининг қарори асосида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада ўтмоқда. Яқиндагина воҳамиз шаҳар ва қишлоқлари бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилди. Уларда юртдошларимиз фаол иштирок этиб, ўз ҳудудлари ободлигига катта ҳисса қўшдилар. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Партиядошларимиз ташаббуси ва кўмаги билан 23 та ўзгалар парваришига муҳтож оилалар томорқалари ободонлаштирилиб берилди. Йўл ёқалари ва белгиланган жойларга 2312 туп дарахт ниҳоллари экилди. Ҳашарда Нишон, Миришкор, Ғузор тумани партия аъзолари фаоллик кўрсатишди. 

Барча юртдошларимизни Наврўз байрами билан чин дилдан қутлайман. Нав­рўз ҳар бир хонадонга яхшилик, халқимизга фаровонлик олиб келсин!

Tegishli xabarlar

Сайловчилар билан ҳамкорлик мустаҳкамланди

admin

СЎМДАН ГУЛЧАМБАР, ДОЛЛАРДАН САРПО… “МУБОРАК” БЎЛСИН!

admin

Инсон қадри улуғланаётган юрт

admin