ADOLAT 24

Алпинизм бўйича спортчиларимиз Янги Ўзбекистон тоғларини миллий руҳда забт эмоқда

 Алпинизм  энг қийин ва хавфли спорт тури ҳисобланади. У билан шуғулланиш учун сиз этарли даражада жисмоний ва психологик тайёргарликка, шунингдек, маълум бир кўникмаларга эга бўлишингиз керак.

 Хозирги кунда баландликка кўтарилиш тоифасида алпинизм бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Айни пайтда алпинистларимиз Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2022-йил учун республика календар режасига мувофиқ 2022-йил 14-31 октабр кунлари Тошкент вилояти Чимён дарасида 5 кишилик тартибда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда.

Ўқув-машғулот йиғини ўтишининг асосий мақсади 2023-йилда чўққига чиқиш, тўғридан-тўғри музга кўтарилиш бўйича Ўзбекистон чемпионати, чўққиларнинг техник класси бўйича Ўзбекистон чемпионатига, шунингдек, дунёнинг тоғли ҳудудларида қишки чўққиларга чиқишга тайёргарлик кўришга қаратилган.

 Алпинизм бўйича спортчиларимиз Янги Ўзбекистон тоғларини миллий руҳда турли мураккаб тўсиқлардан ўтиб тоғ чўққиларига кўтарилишда давом этмоқда.

 Х.Салиева,

Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика

 олий спорт маҳорати мактабининг матбуот котиби             

Tegishli xabarlar

ЭКОЛОГИК  хавф: огоҳ бўлайлик

admin

Билдирилган ишончга муносиб бўлиш йўлида

admin

Туркия Президенти: Имом Бухорий номидаги мукофотни олишдан улкан шараф ва ғурур туяман

admin