Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:
Матмуратов Гуломжон Гафурович —
Хўжайли туманидаги «Ғафур-Ғулом чорва» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
Отешова Гулайим Бегим кизи —
Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Одилжонова Сарвиноз Азизбек қизи —
Андижон давлат университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти
Ортиқхожиев Оматиллохон Хусниддин ўғли —
Асака туманидаги «Замон миришкорлари» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти
Атоева Вазирабону Алишеровна —
«Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими аъзоси, каштадўз
Хамдамова Шамшода Саидахмат қизи —
Бухоро шаҳридаги 24-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси тарғиботчиси, Бухоро вилояти
Туракулов Сардоржон Ёрқин ўғли —
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали кардиожарроҳи, Жиззах вилояти
Эргашева Дилчеҳра Уролбой қизи —
Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси «John Deere» комбайни оператори, Жиззах вилояти
Қаҳорова Забаржад Абдурасул қизи —
Республика «Қизлар овози» клубининг Миришкор тумани бўлими раҳбари, Қашқадарё вилояти
Турсунов Адҳам Асомиддин ўғли —
«Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси смена муҳандиси, Қашқадарё вилояти
Қувондиқов Улуғбек Ғайрат ўғли —
«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Гидрометаллургия заводи цианлаш ва сорбция цехи бошлиғи, Навоий вилояти
Шарипова Маҳлиё Эсан қизи —
«Навоийазот» акциядорлик жамиятининг Поливинилхлорид ишлаб чиқариш, каустик сода ва метанол мажмуаси цех смена муҳандиси, Навоий вилояти
Исақова Мохидил Хусанбой қизи —
Уйчи туманидаги «Asmus Gold Mega Textile» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Наманган вилояти
Рахимжанов Достонбек Улуғбек ўғли —
Наманган шаҳридаги «Innovation Language Centre» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Наманган вилояти
Омонова Нилуфар Жўрабек қизи —
Самарқанд шаҳридаги «MIT IT academy» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти
Темуров Анвар Ибодулло ўғли —
Ургут туманидаги «Sam-Negin» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти
Анваров Ойбек Тўлқинжонович —
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки дирекцияси – IT Park» масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилояти филиали бошлиғи
Бўронова Дилсора Шарифжон қизи —
Ховос туманидаги «Textile Fashion» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Сирдарё вилояти
Собирова Назокат Рашид қизи —
«Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти
Хушбоқ Улуғбек Бахром ўғли —
Қизириқ туманидаги «Жануб тонги диёри» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Махсимова Рисолат Қосимжон қизи —
Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Тошкент вилояти
Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи —
Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабининг академик хонандалик бўйича ўқитувчиси, Тошкент вилояти
АдхамбековаШабнам Ёвсинзода —
Сўх туманидаги «Happy kids academy» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, Фарғона вилояти
Убайдуллаева Зарнигор Ҳасанбой қизи —
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ахборот ва медиа хизмати бўйича мутахассиси
Аллаберганова Шаҳноза Аллаберган қизи —
Урганч давлат университетининг 2-босқич талабаси, Хоразм вилояти
Маткаримов Рахматжон Жуманазарович —
Ҳазорасп туманидаги «Нур Муҳаммад Ислом обод» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
Рузмухамедова Ходжия Шокир қизи —
Олмазор туманидаги 102-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг эшитиш идроки фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
Умурзаков Ислом Илхом ўғли —
Тошкент шаҳридаги «Ёш мақомчилар» ансамбли бадиий раҳбари
Абдикаримов Канат Алимжанович
— Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг PR-маркази етакчи мутахассиси
Авазова Севинч Пулат қизи —
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси
Амиров Элмурод Мансуриддин ўғли —
Геология фанлари университетининг Геология ва геофизика институти минералогия лабораторияси бошлиғи
Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли —
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассиси
Ғуломов Ахмаджон Шавкат ўғли —
«Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Учувчилар хизмати департаменти А-320 ҳаво кемаси командири
Дадабоев Дилшод Абдужалил ўғли —
Ижтимоий тармоқлардаги «Uzbekistan official» саҳифалари администратори, блогер
Евстафеев Евгений Александрович —
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 4-босқич талабаси
Жалолиддинов ЖасурбекЖамшид ўғли —
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори
Иминохунов Нуруддин Абдуқаҳҳорович —
«EPAM Systems» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маҳсулотлар менежери
Нематзода Фирдавс Нематович —
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ёшлар академияси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли —
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси
Рузиев Бекзод Дилмуродович —
«Боштранслойиҳа» акциядорлик жамиятининг меъмор-қурилиш бўлими лойиҳалар бош муҳандиси
Сафаров Акмал Умар ўғли —
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг ёш ижодкорлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси
Турғунбоев Шахзод Нодир ўғли —
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили
Хасанова Ёқутхон Баходиржон қизи —
М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли раққосаси
Ходжаева Шахло Муродовна —
Америка Қўшма Штатларининг «Amazon» компанияси бизнес таҳлил бўйича муҳандиси
Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли —
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 29 июнь
