ADOLAT 24

Ҳамкорликнинг янги босқичи

“Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши ҳамда вилоят Адлия бошқармаси томонидан “Мус­таҳкам ҳамкорлик – тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон Сулаймонов ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Маълумки, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича Тараққиёт стратегиясида ҳамда Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5633-сонли фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, юртимизда кечаётган демократик ислоҳотларнинг жадаллашувида, эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни самарали олиб бориш устувор вазифа саналади.

Тадбирда маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” “Меҳр дафтари” юритилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича ҳуқуқий маслаҳат бериш, Халқ қабулхоналарининг ҳар чоракдаги ахбороти юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботини эшитишни ташкил этиш борасида партия депутатлик гуруҳлари билан мунтазам алоқада бўлиш ишларининг ҳуқуқий асосларини кўрсатиб бориш ва бошқа масалалар муҳокама этилди. 

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнггида ҳамкорликда умумий мақсадларни амалга оширишни кўзлаб, “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ўртасида ўзаро меморандум имзоланди. Меморандумда томонлар мақсад ва вазифаларини, устувор ғояларини ҳамжиҳатликда амалга ошириш орқали Янги Ўзбекис­тонни барпо этишга муносиб ҳисса қўшишга келишиб олишди. 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят кенгаши 

матбуот котиби

Tegishli xabarlar

Европа демократияси НИМА? 

admin

Президентликка номзоднинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда

admin

“Илм саховати”да бепул таълим берилади

admin