ADOLAT 24

Денгиз бўл!

Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга “Бу денгиз – ўғри”, деб ёзиб қўйди. 

Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка “Бу денгиз – саxий”, деб ёзиб қўйди. 

Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга “Бу денгиз – қотил” деб ёзиб қўйди. 

Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У “Бу денгиз – олийжаноб”, деб ёзиб қўйди. 

Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди. 

Шунда денгиздан нидо чиқди: “Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма”.

Tegishli xabarlar

Таълим ислоҳоти йўлидаги адолатли қадам

admin

Янгиланаётган Конституция — юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

admin

ТЕЗ ТИББИЙ ВА ШОШИЛИНЧ ЁРДАМ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ДАСТУР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

admin