ADOLAT 24

Адолат – хароб бўлмас бино

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:  

– Одамларнинг доноси ким?

– Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани. 

– Баланд ҳимматлик кимдур?

– У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

– Одамларнинг қудратлиси ким?

– Ақли комил бўлгани.

– Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?

– Ҳасад.

– Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?

– Адолат.

– Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?

– Сабр.

– Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздир?

– Аҳмоқлик.

«Ўксинма» китобидан

Tegishli xabarlar

Биргаликда адолатли жамият қурамиз (Робахон Махмудова Наманган, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида сайловчилар билан учрашди)

admin

Ватан ҳимояси — олий шараф

admin

ХАЛҚИМИЗ ЯНГИЧА ЎЗГАРИШЛАР, ЯНГИ ТАШАББУСЛАРНИ КУТЯПТИ

admin