ADOLAT 24

«Халқ банки»нинг Андижон филиали ходимлари 4,6 миллиард сўмни ўзлаштириб юборди

«Халқ банки»нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари катта миқдорда пул ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан АТ «Халқ банки» Андижон вилояти амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) билан айб эълон қилинган. 11 нафарига эса қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни кузатиб боринг:👇

Tegishli xabarlar

Германиядан қайтгач отилган ёхуд қатағон қурбони Хайриниса Мажидхонова ҳақида 

admin

Кашта сабаб топилган бахт

admin

Сахийлик – улуғлар сифати

admin