ADOLAT 24

Тошкентда эмланмаган ходимларни аниқлаш бўйича текширувлар ўтказилмоқда

Қайд этилишича, 17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилди. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланди.

Вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жоме масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга ПЗР-тестини 24 соат давомида бепул топшириш мумкинлиги тўғрисида хабар берганди.

Tegishli xabarlar

Бугуннинг гапи

admin

ИБРОҲИМБЕК ҚЎРБОШИ ВА САФДОШЛАРИ ТАҚДИРИ (Иккинчи мақола)

admin

ТЕРГОВДА АЙБЛАНГАН ШАХС судда оқланди

admin