ADOLAT 24

ТИЛ — МИЛЛАТ ҒУРУРИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 103-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги ва Ўзбек тили байрами кунига бағишланган адабий-бадиий кеча юқоридаги шиор остида ўтказилди.

Саҳна байрамона безатилган: турфа гуллар, она тилимизни улуғловчи сўзлар ёзилган баннерлар, китоблар кўргазмаси… Ўқувчилар ҳам кўтаринки кайфиятда. Тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси янгради, сўнгра мактаб-интернат директори Элёр Мусахонов барчани Ўзбек тили байрами билан табриклаб, она тилимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, унинг ўзига хос жозибаси, “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди. Ўқувчиларни қунт билан сабоқ олишга даъват этди.

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида она тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тили давлат тили сифатида барча соҳаларда қўлланиладиган бўлди, халқаро миқёсдаги обрўси ошди. Ёшларнинг билим олиши учун қанчадан-қанча янги дарс­ликлар яратилди, китоблар чоп этилди. 

Тадбир иштирокчиларига ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўриниш­лари, она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар манзур бўлди. Адабий-бадиий кечага таклиф этилган Республика мусиқа ва санъат коллежи ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари ҳам қалби беғубор болаларга шодлик бағишлади.

Суюндик Мамиров,

Яшнобод туманидаги 103-мактаб-интернатнинг 

ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Tegishli xabarlar

Матбуот котиблари фаолияти такомиллаштирилади

admin

Маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилади

admin

Сайловолди учрашувлари якунига етди (ТОШКЕНТ ШАҲРИ)

admin