ADOLAT 24

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД БАҲРОМ АБДУРАҲИМОВИЧ АБДУҲАЛИМОВнинг таржимаи ҳоли

Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов 1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган. Мутахассислиги — филолог-шарқшунос, араб ва инглиз тиллари ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, профессор.

1981-1983 йилларда Ливия Араб Республикасида араб тили таржимони, 1983-1987 йилларда Фанлар академияси Шарқшунослик институти кичик илмий ходими, 1987-1990 йилларда ҳарбий хизматни Яман Араб Респуб­ликасида ҳарбий таржимон вазифасида ўтаган.

У 1990-2002 йилларда Ўзбекис­тон Фанлар академия­­си Шарқшунослик институти илмий ходими, 2002-2003 йилларда директор ўринбосари, 2003-2004 йилларда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминс­тер университетининг проректори бўлган.

2004-2006 йилларда Фанлар академияси Шарқшунослик инс­титути директори, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг мил­латлараро муносабатлар масалалари ва дин ишлари бўйи­­ча Давлат маслаҳатчиси, 2008-2011 йилларда Фанлар академияси Шарқшунослик инс­­­титути директори, 2011 йилдан Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича вице-президенти, 2017 йилдан Шарқшунослик институти директори лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.

Марказий Осиё тарихи, фан тарихи, ислом, шарқ қўлёзма асарлари, араб давлатлари, араб тили соҳалари бўйича йирик мутахассис.

Оксфорд ислом тадқиқотлари марказининг “Имом ал-Бухорий” (1996), Британия Кенгашининг “Chevening” (1997), Жанубий Кореянинг “KOICA” (2001) стипендияларига сазовор бўлиб, ушбу мамлакатларда малака ошириш курсларини ўтаган. Илмий тадқиқотларининг натижалари 100 га яқин илмий мақола, рисола ва монографияларда ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида эълон қилинган.

2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Оилали. Уч нафар фарзанднинг отаси.

“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси

Tegishli xabarlar

АДОЛАТНИ УЛУҒЛАБ КЕЛМОҚДА

admin

ФАОЛИЯТ САРҲИСОБ қилинди ва ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР белгиланди

admin

Янгиланаётган Андижон

admin