ADOLAT 24

МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

“Adolat” ижтимоий-сиёсий газетасининг жорий йил, 5 апрелдаги 15-сонида “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби Муҳиддин Омаднинг “Ямоқчилик” қачонгача давом этади?!” номли танқидий мақоласи чоп этилган бўлиб, унда “Тўрақўрғон – Косонсой” автойўлининг аянчли ҳолати ёритилган эди. Мазкур мақола Наманган вилоят атомобиль йўллари бош бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, йўлни таъмирлаш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Бу ҳақда бош бошқарманинг ахборот хизмати раҳбари 

Райҳона Эркинова қуйидагиларни маълум қилди: 

– Тўрақўрғон – Косонсой автойўлининг бугунги аҳволи билан боғлиқ танқидий мақола «Adolat» газетасида ёритилган кундан бош­лаб, кўтарилган муаммони бартараф этиш бўйича тезкор ҳаракат бошланган. 

Маълумот учун айтиб ўтаман, айни пайтда 4R 120 a/й 16-18 км оралиғида 268-йўл бўлими томонидан қадоқларни фрезир ёрдамида геометрик шаклга келтириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

Сир эмас, йўл, сув, электр энергияси, газ билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш масаласи охир-оқибат маблағга бориб тақалади. Иқтисодий жиҳатдан қувватсиз туманларда бундай масалаларга ечим топиш осон эмас. Лекин Президентимиз ҳамиша халқни қийнаётган ҳар қандай муаммога ечим топиш кераклигини таъкидлайди. Вилоят таркибидаги туманлар кесимида ҳам ҳокимлар биринчи галда йўл, электр, сув ва газ масаласини ҳал қилиш бўйича изланиши керак. Лекин маб­лағ етишмаслиги баҳонасида бу борада оқсаш сезилади. Натижада аҳоли томонидан ҳақли эътирозлар келиб тушади. Мен оммавий ахборот воситаларида ёки ижтимоий тармоқларда йўл билан боғлиқ барча танқидий чиқишларни кузатиб бораман ва бу ҳақда бош бошқарма бошлиғига ахборот бераман. Муаммо бизнинг даражамизда ҳал бўлмайдиган бўлса, ахборотни вилоят ҳокимлиги ёки қўмита раҳбариятига етказаман. Муаммо ҳал қилинмагунча тўхтамайман. Аввало, юқоридаги каби муҳим, камчиликларни туманлар кесимида бартараф этиш масаласини биринчи ўринга қўйиш ва ечим топиш керак. 

 «Адолат» СДП вилоят кенгаши матбуот котиби Муҳиддин Омадга раҳмат айтиш билан бирга бундай масалаларда барча журналистларни ҳамкорлик қилишга чақираман. Чунки камчиликни кўрмасак ёки кўрмасликка олиб, кўз юмиб ўтсак, барибир у бир куни ўзини кўрсатади. Халқ дарди ва қувончи билан яшаш бизнинг, ҳар бир раҳбарнинг бурчига айланиши керак. Юртни обод, халқни шод қилиш бизнинг чекимизга тушган экан, бундан хурсанд бўлишимиз шарт.

Бир сўз билан айтганда, матбуот орқалими, ижтимоий тармоқ орқалими, йўл билан боғлиқ ҳар қандай муаммо кўтариб чиқилса, албатта, маблағ ҳам топилади, уни бартараф этиш чораси ҳам кўрилади. 

Таҳририят

Tegishli xabarlar

“Ваучер” тизими: кимлар дори воситалари билан бепул таъминланади?

admin

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас… Аёл бир йил ичида икки марта пора олаётиб қўлга тушди

admin

Фуқаролар манфаатини ҳимояловчи қонун қабул қилинади

admin