ADOLAT 24

Биз сувни эмас, авлодлар ризқини исроф қилаяпмиз!

Бугун дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ичимлик суви танқислиги долзарб муаммолардан биридир. Ичимлик сув, аввало, чекланган ресурс ҳисоб­ланади. Қолаверса, жуда қиммат ижтимоий харажатлар тоифасига киради. Бу бутун дунёда тан олинган ҳақиқат. 

Шундай экан, сув ҳаммага етиши учун мамлакат миқёсида уни тежаш талаб этилади. Aммо тан олиб айтиш керакки, ҳозирги тарифлар билан аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантириб бўлмайди. Aрзон нарса ҳеч қачон қадрланмайди. Фақат бозор нархларигина одамларни сувни тежашга ундаши ва мажбур қилиши мумкин.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашганида сувни қадрлаш, асраш, тежаш борасида куюниб, айни бизга керакли, фойдали сўзларни гапирган эди. 

“Сув – текин эмас”, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим”, дея қатъий таъкид­лаган эди давлатимиз раҳбари. Дарҳақиқат, агарда сув танқислиги бош­ланса, аҳолининг яшаш шароитига қандай таъсири бўлади? Энг аввало, нарх-наво кескин ошади, атроф-муҳит, экология жуда оғир вазиятга тушади, чанг-тўзонда нафас олиш қийинлашади, ўсимлик­лар, дарахтлар нобуд бўлади, инсониятни очарчилик қарши олади. 

Ҳозир республикамизнинг кўп­лаб туманларининг сув қувурларида олдингидек сув оқмаяпти. Сув қувурлари бошидаги манбаларда олдинги сув захиралари йўқ энди. Ерости ичимлик сувлари ҳам қочмоқда. Aриқларда энди бизнинг кўзимиз ўрганган зилол сувлар оқмай қўйди. Масала жиддийлигига олимлар, жамоатчилик эътибор қаратмоқда. Сув тақчиллиги барча муаммоларни кучайтирмоқда. Таҳлиллар эса вазиятнинг нақадар қалтис эканини кўрсатмоқда.

Қатъий тежамкорликка ўрганмас эканмиз, яқин келажакда вазият ўта жиддийлашиб кетиши турган гап.

Tegishli xabarlar

ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК!

admin

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҳимояси янада мустаҳкамланмоқда

admin

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига

admin