ADOLAT 24

Дунё тажрибаси: Ўқувчилар қандай жазоланади

АҚШ:

 Энг оғир жазо — бу дарсларга қатнашишни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Мактаблардаги жиддий қоидабузарлик­лар билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

Япония:

Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

Германия:

Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

Жанубий Корея:

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

Буюк Британия:

Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Франция:

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-она­лар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.

Интернет манбалари асосида НамДУ 

юриспруденция факультети 2-босқич талабаси 

Айдин Муҳаммедова тайёрлади

Tegishli xabarlar

Мутасаддиларнинг кўзи қаерда? Ноқонуний қурилиш ишлари ёхуд ёпиқ эшиклар ҳақида сўз

admin

ОСТОНА САММИТИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАШАББУСЛАРИ

admin

Ваъдабоз ҳокимлардан куйдик…

admin