ADOLAT 24

Адвокатлик лицензиясини олиш қийинми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Ушбу қонун адвокатлар ўртасида фуқароларга замон талабларига мос қонуний ва ҳуқуқий хизмат кўрсатишда замонавий рақобат муҳитини вужудга келтиради ҳамда адвокатура фаолиятининг узлуксиз ривожланиб боришида муҳим аҳамият касб этади. 

Шу боис, берилган таклифлар ва замонавий талаблар, мазкур қонуннинг мақсад ҳамда вазифаларига мувофиқ, адвокатура фаолиятининг кафолатларини амалда таъминлаш, адвокатлик тузилмалари ва адвокатларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонуний манфаатларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўз ишини қайта йўналтириш бўйича янги имкониятларни тақдим этади.

Қолаверса, ушбу қонун билан адвокатлик лицензиясини олишга имтиҳон топшириш учун талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши талабининг бекор қилиниши олий таълим ташкилотлари битирувчи ҳуқуқшунослари орасида адвокатура соҳасига бўлган қизиқишнинг ошишига ҳамда соҳада кадрлар алмашинуви жараёнлари тез ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади. Натижада, фуқароларнинг манфаатларини қонуний ва ҳуқуқий томондан ҳимоя қилишда кўрсатиладиган замонавий адвокатлик хизматлари тартибли ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади. 

Дарҳақиқат, фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи Конс­титуцияда белгиланган бошқа ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга ошишининг кафолати бўлиб хизмат қилади ҳамда Конституциянинг 16-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган адолатли судловни амалга оширишда халқаро стандартларга мувофиқ профессионал юридик ёрдам олиш ҳуқуқи, унга асос бўлувчи тамойиллардан бири сифатида кўрилади. Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи – фуқаронинг ҳуқуқий мақомининг узвий қисми саналади ва миллий ҳамда халқаро ҳуқуқ билан кафолатланади. 

Қайд этиш жоизки, замонавий давлат ҳуқуқий тизимининг энг муҳим тармоғи бўлган адвокатура – суд-ҳуқуқ соҳасида инсон ҳуқуқлари, эркинлик­лари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтидир. Адвокатуранинг роли ва аҳамиятини ошириш ҳамда кучайтириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар эса адвокатларнинг мустақиллигини, профессионал фаолиятини эркин амалга оширишларини таъминлашга хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир. 

Дарвоқе, йиғилишда адвокатура соҳасига ёш мутахассис кадрларни кенг жалб қилиш, соҳанинг жозибадорлигини кўтариш орқали мамлакатимизда аҳолига малакали юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар салмоғини ошириш билан боғлиқ муаммолар ҳанузгача сақланиб қолаётгани ҳам айтиб ўтилди.

Муҳокама этилган қонун лойи­ҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегиш­ли қарорлари қабул қилинди.

Tegishli xabarlar

Ҳудудлардан хабарлар: (Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Бухоро вилоятлари)

admin

“UzAuto Motors” га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди

admin

ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА

admin