ADOLAT 24

Она тили – миллий ўзлигимиз тимсоли

Мурожаатномани тинглаган ҳар бир юртдошимиз қалбида эртанги кунга ишонч уйғонгани, ўз ишига, вазифасига масъулият билан ёндашиш, Ватани ва миллатига садоқат ҳисси пайдо бўлганига шубҳа йўқ. Айниқса, Президентимизнинг «Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади», деган сўзлари нафақат Ватан, миллат, балки она тилимизга бўлган садоқатни янада мус­таҳкамлайди.

Президентимиз илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлишини айтиб, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим, ундан кейинги таълим тизимлари, маънавият ва маърифат соҳалари, илм-фаннинг устувор йўналишлари бўйи­­ча вазифаларни аниқ белгилаб бериб, «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекис­тон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!» деб алоҳида таъкидлади. 2023 йилга “Инсонга эъти­бор ва сифатли таълим йили”, деб ном берилганига алоҳида тўхталиб, Ўзбекис­тонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланганлигини, шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахт­­ли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилинаётгани ва бу йўлдан асло тўхталмаслигини ишонч билан айтди. Бунда, биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши, нажот – таълимда, нажот – тарбия­­да, нажот – билимда эканлигини, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилишини қайд этди.

Шунингдек, мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар ўз мактабларини яратишлари, шогирдлар тарбиялашлари лозим. Таассуфки, бугунги кунга келиб қанчадан-қанча илмий мактаблар эътиборсизлик оқибатида йўқолиб бормоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, илмий мактабларни тиклаш ва янгиларини ташкил этиш, мавжудларини ривожлантириш ишларини тизимли равишда олиб бориш орқали Ўзбекистон илм-фани тарихий силсиласини яратиш, буюк илмий меросни келажак авлодларга қолдириш имкони яратилади.

Замирида «Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат» ғояси сингдирилган ушбу Мурожаатномада инсон қадри яна бир бор улуғланди.

Албатта, давлатимиз раҳбари Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда юртимиз олимлари, таълим соҳаси вакиллари ўз олдиларига аниқ мақсадларни белгилаб олишади ва бор куч-имкониятларини юксак марраларни эгаллашга сафарбар этишади. Зеро, Мурожаатнома мазмунида ўз ифодасини топган вазифаларни амалга ошириш, илм-фан ютуқларини юртимиз равнақига хизмат қилдириш ҳар бир юртдошимизнинг олий мақсад ва муддаосидир!

Наибахон Мамадалиева,

филология фанлари доктори

Tegishli xabarlar

⚡️Тезкор хабар

admin

Яшил маконлар кўпаймоқда

admin

САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ТАРИХИЙ ТАШРИФ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ЮҚОРИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚАДИ

admin