ADOLAT 24

ХАТО ҚИЛИШИНГНИ КУТАРЛАР

Бир куни Альберт Эйнш­тейн доскада масала ечди:
9 х 1 = 09
9 х 2 = 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10 = 91
Тўсатдан залда тартибсизлик пайдо бўлди, чунки Альберт Эйнштейн битта масалани нотўғри ечган эди, 9 х 10=91. Барча ўқувчилари уни масхара қилишди.
Эйнштейн ҳамма жим бўлишини кутди ва шундай деди:
— Тўққизта саволни тўғри таҳлил қилган бўлсам ҳам ҳеч ким мени табрикламади, лекин мен битта саволни нотўғри ечганим учун ҳамма устимдан кулди. Демак, агар инсон жуда муваффақиятли бўлса ҳам одамлар кўзига унинг энг кичик хатоси кўринади ва кўпчилик бундан «завқланади».
Ҳаётда ҳеч қачон хато қилмайдиган одам ҳеч нарса қилмайдиган одамдир.

Tegishli xabarlar

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ — ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИ

admin

Сайлов қонунчилиги бузилса, жазо белгиланади

admin

Синовлар мавсумига тайёргарлик қандай?

admin