ADOLAT 24

10 йилда 2 мингдан ортиқ тиббиёт жиҳозлари берилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб “Давлат молиявий назорати тизими ҳамда беғараз ёрдам доирасида келтирилган тиббий асбоб-ус­куналардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Рес­публикасининг Бюджет кодексига ўзгартиш­лар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси айрим нормаларига ўзгаришлар киритилмоқда. Хусусан, кодекснинг 64-моддаси билан Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида берилган тиббий асбоб-ускуналардан пуллик хизмат кўрсатишда фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, сўнг­­ги ўн йилда давлат даволаш профилактика тиббиёт муассасаларига 539 турдаги 2 153 дона тиббиёт жиҳозлари ва ускуналари беғараз ёрдам сифатида берилган. Шундан 523 турдаги 2 121 донаси соз ҳолатда ва 16 турдаги 32 донаси носоз ҳолатда сақланмоқда.

Амалиётдаги қонун нормаларига кўра Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида берилган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш имконияти фақатгина давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатиладиган шахслардагина мавжуд.

Мазкур лойиҳа билан сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш ҳамда тиббий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш мақсадида бепул тиббий ёрдам ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ушбу тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Бунда бепул хизматлар кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларида беғараз ёрдам доирасида келган тиббий асбоб-ускуналардан бепул хизматлар кўрсатиш давом эттирилади. Фақат пуллик хизмат кўрсатадиган тиббиёт муассасаларида мазкур тиббий асбоб-ускуналардан пуллик хизмат кўрсатишда фойдаланилиши назарда тутилмоқда.

Йиғилишда кўриб чиқилган ке­йин­­ги масала — “Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Респуб­ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Муҳокамалар давомида ҳар иккала қонун лойиҳаси бўйича депутатлар томонидан партия позиция­сидан келиб чиққан ҳолда бир қатор таклифлар билдирилди. Кўплаб саволлар ўртага ташланди. Қизғин муҳокамалардан кейин қонун лойи­ҳалари депутатлар томонидан маъқулланди.

Tegishli xabarlar

“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИНИ 2023 ЙИЛДА СИФАТЛИ ВА ЎЗ ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

admin

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР – фуқаролик жамиятининг муҳим элементи 

admin

СУЮНЧИ БЕРИШ мажбуриятга айландими?

admin