ADOLAT 24

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар назорат қилиняптими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар биологик фаол бирикмалар бўлиб, улар билан ишлаш қоидаларининг бузилиши инсон саломатлиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атроф-муҳитга хавф туғдиради, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати пасайишига олиб келади.

Маълумки, тақиқланган ким­ёвий воситаларни сақлаш ва йўқ қилиш билан боғлиқ муаммолар, омборларнинг техник ва санитария ҳолати қониқарсизлиги атмосфера, тупроқ ва сув манбаларининг ифлосланишига олиб келувчи потенциал хавф туғдиради.

Қонун лойиҳаси ташаббускорлари томонидан қайд этилганидек, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бозорида контрафакт ва қалбакилаштирилган маҳсулотлар учрамоқда, қолаверса, контрафакт кимёвий воситаларни йўқ қилиш масалалари тартибга солинмаган.

Шу билан бирга, таъкидланганидек, қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар ва кимёвий воситалардан фойдаланишнинг кенгайиши тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, ҳаёт учун хавфли ким­ёвий моддаларнинг қишлоқ хўжалигига таъсирини мақбул хавф даражасига қадар камайтиришни тақозо этмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ушбу соҳада давлат назорати тўлиқ ўрнатилмаган. Йиғилишда минерал ўғитлар ва ким­ёвий воситалар муаммосини асосий тартибга солувчи – Ўзбекистон Респуб­ликасининг “Қиш­лоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг нормалари фақатгина ушбу воситаларни рўйхатга олиш билан чекланганлиги қайд этилди.

Бугунги кунда юқоридаги механизм ўзининг ижобий натижасини бермаяпти, натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда минерал ўғитлар ва кимёвий воситалардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари ортиб бормоқда, шунинг­дек, уларни сақлаш, йўқ қилиш жараёнини тўлиқ кузатиш имконини берувчи ҳаётий фаоллигининг мониторин­­ги йўлга қўйилмаганлиги таъкидланди.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилишида назорат механизмининг етарли даражада таъминланмаганлиги, қонун нормаларида улар билан ишлаш қои­даларининг аниқ белгиланмаганлиги атмосфера, тупроқ ва сув манбаларининг ифлосланишига олиб келаётганлиги, бу эса ўз навбатида маълум даражада аҳоли саломатлигига хавф туғдираётганлиги депутатлар томонидан таъкидланди.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида жаҳон ҳамжамияти томонидан ўсимлик­ларни ҳимоя қилиш тамойиллари асосида илгари сурилаётган замонавий тадбирларни ташкил этиш, Ўзбекис­тон Республикаси ҳудудларида тупроқнинг турли хил зарарли кимёвий бирикмалар билан зарарланиш даражасини пасайтириш, ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш усулларидан фойдаланишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратилади, ўсимликларни ҳимоя қилишда босқичма-босқич зарарли организмларга қарши кимёвий кураш усулидан биологик кураш усулига ўтилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, кимёвий воситаларидан тўғри фойдаланишни назорат қилиш аҳоли ўртасида касалланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради ҳамда Ўзбекис­тон Респуб­ликасининг экспорт салоҳиятини ошириш ва ташқи бозорга чиқишга кўмаклашувчи рақобатбардош маҳ­­­сулот ишлаб чиқаришни таъминлашга имконият яратади.

Бундан ташқари, биринчи ўқи­ш­­да киритилган Ўзбекистон Респуб­ликасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси фракция томонидан муҳокама қилинди.

Маърузада таъкидланганидек, қонун лойиҳаси монополия­­га қарши курашишни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқаро стандартлар талаблари асосида, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ва давлат томонидан берилаётган имтиёз ва преференцияларнинг аниқ мақсад ва йўналишларини белгилаш ҳамда рақобат чекланишига олиб келаётган ҳолатларни аниқлаш ва ўз вақтида тегишли чораларни кўриш билан боғлиқ нормаларни қонунчиликка киритиш заруратининг мавжудлиги сабабли ишлаб чиқилган.

Шу билан биргаликда, фракция йиғилишида халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, инсон қадр-қиммати, шаънини улуғлашга, юртимиздаги ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия дастурий мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди.

“Адолат” СДП матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ГЕРМАНИЯГА ТАШРИФИ БОШЛАНДИ

admin

Рамазон ойида нега нархлар кўтарилиб кетади?

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ОЛИМ ВА ТАДҚИҚОТЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

admin