ADOLAT 24

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 7 апрелдаги 08-942-сонли топшириғига мувофиқ, Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 26 та умумтаълим мактаблари таълим-тарбия жараёнини яхшилаш бўйича Тошкент давлат юридик университетига бириктирилган. Мазкур мактабларда таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда уларни методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент давлат юридик университетининг фаоллар залида Сергели тумани мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети, Сергели тумани халқ таълими бўлими, мактаблар жамоалари, ўқувчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Тошкент давлат юридик университетининг ректори Акбар Ташқулов очиб берди ва мазкур мактабларга методик жиҳатдан кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланиб, университет проректорлари ҳамда факультет деканларига тегишли мактаблар бириктирилганлигини таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда Сергели туманидаги 26 та мактабда университет масъул ходимлари томонидан педагогларнинг салоҳиятини ошириш, ўқувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичини кўтариш, таълим сифатини юксалтириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш йўналишларида мақсадли вазифалар белгилаб олиниб, тегиш­ли ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Тадбир давомида Сергели тумани мактаблари билан университет ўртасида англашув меморандуми имзоланди ва ишчи гуруҳ томонидан истиқболда амалга ошириладиган режаларнинг “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

Ушбу «Йўл харитаси» айнан мазкур мактаблардаги ҳолат, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг фик­ри ва таклифлари, таълим муассасаларида учраётган муаммо ва камчиликлар асосида қатор вазифалар белгиланган бўлиб, бу омил ҳамкор мактаб­ларни янада ривожлантириш ва улардаги масалаларга ижобий ечим топиш учун илк қадамдир. Унга кўра, мактаблар билан танишиш ва фаолиятини ўрганиш, улардаги таълим сифатини ошириш ва замонавий педагогик технология­ларни жорий этиш, турли маънавий-маърифий иш­ларни ривож­лантириш ҳамда ўқувчиларни олий таълим муассасалари ва меҳнат бозорида касблар билан таништириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. 

Мактабда ўқитиладиган фанлар кесими асосида ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва тегишли тавсиялар бериш, ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган дарс машғулотларини даврий мониторинг қилиш, ҳуқуқ ва инглиз тили фанлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш, замонавий педагогик технологияларни қўллаш юзасидан етук профессорлар томонидан очиқ маъруза ва учрашув, давра суҳбатлари, маҳорат дарсларини ташкил этиш, ўқувчиларни кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни интерактив усуллар орқали ўқитишга қаратилган «Street law» лойиҳаси билан таништириш ва дарс жараёнларини олиб бориш, мамлакатимизда мавжуд олий таълим муассасалари ва қўшма дастурлар ҳақида маълумот беришга қаратилган учрашувларни ташкил этиш, ўғил-қизларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида китоб ярмаркаларини ташкил этиш шулар жумласидандир.

Бир сўз билан айтганда, мазкур “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар мактабларнинг мавқеини ошириш, педагогларнинг касбий маҳорати ва салоҳиятини юксалтириш, дарс машғулотларининг интерактив усуллар билан инновацион технологиялар асосида олиб борилишини ташкил этиш, ўқувчиларнинг замонавий билим олишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини кўтариш ҳамда ёшларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён этишлари учун хизмат қилади.

Нилуфар Баҳромова, 

Тошкент давлат юридик университети 

Узлуксиз таълим бошқармаси ходими 

Tegishli xabarlar

«МАРД ЎҒЛОН» ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА

admin

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

admin

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

admin