ADOLAT 24

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Фарғона вилояти)

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви Марғилон шаҳридаги маданият марказида бўлиб ўтди.

Umidjon Sulaymonov

Учрашувни номзоднинг рес­публика бўйича ишончли вакили Умиджон Сулаймонов очди ва иштирокчиларни Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Йиғилганларга номзоднинг фаолияти акс этган видео фильм намойиш этилди. 

Шундан сўнг “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов мамлакатимизда юз бераётган сиёсий жараёнлар, илм-фан соҳасидаги ютуқлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.  

Номзод фарғоналик сайловчилар билан учрашувда адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш борасида бир қатор таклифларни илгари сурди. Ижтимоий ҳаётда адолатни таъминлаш муҳим эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Депутатларнинг сайловчилар ва партия олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш, уларнинг фаолиятини халқ ҳаёти билан узвий боғлаш чоралари борасида сўз борди. Давлат бошқарувининг барча соҳаларида, айниқса, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятида, таълим соҳасида коррупцияни йўқ қилиш асосий мақсад эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Айни пайтда дастурда тилга олинган соғлиқни сақлаш соҳасидаги аҳоли орасида тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзининг қарор топишига эришиш, тиббиётнинг бирламчи бўғинини янада кучайтириш, қиш­лоқ ва маҳаллаларда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш, “Тиббий маданият” тизимини яратиб, аҳолига замонавий, юқори технологияли, ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш самарадорлигини янада ошириш борасида фикрлар билдирилди. 

Дастурда аҳоли, хусусан, ёш­лар ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳити ва маданиятини шакллантириш, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига “Тоза қўллар” сиёсатини сингдириш, қонун устуворлигини таъминлаш чораларини кўришга жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, ижтимоий адолатни қарор топтириш, коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири – кадр­ларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва давлат бош­қарувида ошкора танлов тизимини изчил амалга оширишдир. Коррупция билан курашиш нафақат давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза этиш тузилмаларининг вазифаси, балки бутун жамиятнинг бурчи эканлигини эътироф этиб, жамиятда коррупцияга нисбатан мутлақо муросасизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарур ва буларни кенг оммага етказиш борасида самарали тарғибот ишларини ташкил этиш керак.

Айни пайтда ўқитувчилар обрў-эътибори ва ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида” қонун қабул қилиниши ҳаётий заруратга айланди.

Учрашув якунида номзод Баҳром Абдуҳалимов фарғоналик сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

Наримон Шодиев,

партия фахрийси:

— Сиёсий майдонда халқчил ва ҳаётий ғоялари билан ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган “Адолат” социал-демократик партия­­си навбатдаги сайлов олдидан Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, “ижтимоий давлат” ва “барча учун фаровонлик таъминланган” адолатли фуқаролик жамиятини қуришнинг социал-демократик моделини таклиф этмоқда. Жумладан:

– Жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсонни фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

– Ўзбекистоннинг эркинлик, имкониятлар тенглиги, адолатлилик, бирдамлик, ижтимоий ҳимоя ва масъулият тамойиллари ҳукмронлик қиладиган, инсонларнинг кескин табақаланишига йўл қўйилмайдиган кучли “ижтимоий давлат” сифатида, аҳолининг юқори турмуш даражасига эга ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш;

– Халқ ҳокимиятининг тимсоли бўлмиш вакиллик демократияси институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш.  

Бу улуғвор ғоялардан келиб чиққан ҳолда ушбу сайловда партиямиздан Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов нафақат партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришга қодир етакчи, балки мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига, халқимизнинг эртанги тақдирига дахлдор масалаларни ҳал қилишда ҳам ўз фикрига, фуқаролик позициясига эга номзодликка ҳар томонлама лойиқ шахс деб биламан.

 Гулбаҳор Саидғаниева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Қонунчиликдан барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақатгина сиёсий партияларга берилган. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам бу, ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда кўп минг кишилик партия аъзоларидан энг муносиби, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган партия Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовни Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатди.

Номзодимиз партия раҳбари сифатида фракция ва партиянинг куйи тизимигача бўлган алоқани мус­таҳкамлашда ўз ташаббускорлигини кўрсатиб келмоқда.

Номзод ўз дастурида меҳнат қонунчилиги устуворлигига эришиш, ходимни эксплуатация қилишга қарши кескин курашиш, мамлакат ялпи аҳолисининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, “Иш ҳақи минимуми”, “Яшаш минимуми” каби тушунчаларнинг қонуний асосларини яратиш каби халқчил ғояларни амалга оширишга эътибор қаратган. Бу биз, депутатлар зиммасига юксак масъулият юклайди.

Айниқса, дастурда жамиятимизда “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” тамойилини қарор топтириш ишларини давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўз навбатида, Баҳром Абдуҳалимовни нафақат сиёсий етакчи, балки ўз мутахассислигининг чуқур билимдони, Ўзбекистоннинг тарихи ва миллий қадриятларини, ижтимоий соҳаларни чуқур биладиган, ушбу йўналиш­лардаги долзарб масалалар ечимида мақбул таклиф ва ташаббус­ларни илгари сура оладиган етук олим сифатида жамоатчилигимиз яхши танийди.

Шаҳноза Ғаниева, 

Фарғона “Ибратли бекам” нодавлат таълим муассасаси раҳбари:  

— “Адолат” СДП номзоди Баҳром Абдуҳалимов дастуридан ўрин олган оила институтини мустаҳкамлаш бўйича миллий индексларни, шунингдек, тегишли халқаро рейтингларда Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини амалга ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, Гендер тенглигига эришиш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб қилиш каби эзгу ғояларни ҳаётимизга татбиқ этади. Бу эса “Адолат — ҳар бир инсон учун” тамойилининг амалда намоён бўлишидир.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Tegishli xabarlar

Улуғларини улуғлаган юрт

admin

Коррупцияга қарши кураш: Давлат дастури яратилди

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ “ШҲТ ПЛЮС” ФОРМАТИДАГИ УЧРАШУВДАГИ НУТҚИ

admin